Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Нега жамоат учрашувларига бориш керак?

Нега жамоат учрашувларига бориш керак?

Яҳованинг Шоҳидлари ҳар ҳафта жамоат учрашувларини топиниш жойи бўлмиш Йиғилиш залида ўтказади. Хўш, у ерда нималар бўлади ва жамоат учрашувларига бориб, қандай фойда оласиз?

 Йиғилиш залида нималар бўлади?

Йиғилиш залида Муқаддас Китобга асосланган амалий билимни олиш мумкин. Жамоат учрашувлари қуйидаги соҳаларда ёрдам беради:

  • Худо ҳақидаги ҳақиқатни ўрганишга;

  • ҳозир бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини тушунишга;

  • яхши фазилатларни ривожлантиришга;

  • энг аъло дўстларни топишга.

Билармидингиз? Яҳова Шоҳидларининг жамоат учрашувлари ўтадиган жой Йиғилиш зали деб номланади ва бу ерда биринчи навбатда Худонинг Шоҳлиги тўғрисида муҳокама қилинади. (Матто 6:9, 10; 24:14; Луқо 4:43)

 Нега учрашувларга боришингиз керак?

У ерда фойдали маълумотни билиб оласиз. Йиғилишларда муҳокама қилинадиган амалий принциплар ёрдамида доноликка эга бўлишингиз мумкин. (Ҳикматлар 4:5) Бу Муқаддас Китобдан фойдаланиб, тўғри қарорлар чиқаришингиз мумкинлигини англатади. Қолаверса, Худонинг Каломи ёрдамида ҳаётдаги муҳим саволларга жавоб топа оласиз. Масалан:

Қуйида йиғилишларимизда бўладиган бир нечта нутқнинг номи келтирилган:

  • Нега Муқаддас Китобдаги йўл-йўриқларга амал қилиш керак?

  • Қайғу вақтида ёрдамни қаердан топса бўлади?

  • Худонинг Шоҳлиги келтираётган баракалар

«Синфдошим йиғилишларимиздан бирига келди. У бизнинг оила билан ўтирди ва унга Муқаддас Китоб ҳамда журналимизни бердик. Кейин у йиғилишда эшитган шарҳлари унга жуда таъсир қилганини айтди. Шунингдек, унинг черковида бундай маълумотлар тадқиқ қилинмаслигини айтди». (Бренда)

Билармидингиз? Йиғилишларимизда кириш бепул ва ҳеч қандай пул йиғиб олинмайди.

У ердаги мулоқотдан далда оласиз. Муқаддас Китобга кўра, масиҳийлар бирга йиғилишининг сабаби — ўзаро далда бериш. (Ибронийларга 10:24, 25) Ушбу худбин дунёда Худо ва бошқаларни ўзидан устун қўядиган инсонлар билан мулоқот қилиб тасалли оласиз.

«Узоқ кундан сўнг ўзимни ғамгин ва чарчаган ҳис этишим мумкин, лекин Йиғилиш залидаги одамлар менга доим далда беради. Йиғилишдан сўнг уйга қайтаётганимда қувонч ва кейинги кунни қарши олишга тайёр эканимни ҳис қиламан». (Элиса)

Билармидингиз? Дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг 120 000 дан ошиқ жамоати бор бўлиб, 60 000 дан зиёд жойларда йиғилишларни ўтказади. Йиғилишларга келаётганлар сони ўсиб бораётган экан, ҳар йили ўртача ҳисобда тахминан 1 500 та Йиғилиш зали қурилади a.

a Йиғилиш залини топиш учун «Яҳова Шоҳидларининг жамоат учрашувлари» саҳифасига кириб, «Сизга яқин бўлганини топиш» тугмачасини босинг.