Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Қандай қилиб масофадан туриб ҳам яхши ўқиш мумкин?

Қандай қилиб масофадан туриб ҳам яхши ўқиш мумкин?

Кўп ўқувчилар ҳозир мактаб биноларида эмас, балки уйларидан туриб таълим олишади. Агар сиз ҳам масофадан туриб ўқиётган бўлсангиз, қандай қилиб тартибли бўла оласиз? Қуйида бир нечта маслаҳат бор a:

 Қўл келадиган бешта маслаҳат

  • Ишларингизни режалаштиринг. Худди мактабда бўлганидай, аниқ бир жадвалингиз бўлсин. Дарслар, уй юмушлари ва бошқа муҳим ишлар учун вақт ажратиб қўйинг. Керак бўлгандагина жадвалга ўзгартириш киритинг.

    Муқаддас Китобдаги принцип: «Фақат ҳамма нарса одоб ва тартиб билан бўлсин». (1 Коринфликларга 14:40)

    «Ўз кунингизни худди мактабдагидай режалаштиринг. Ҳар бир ишнинг ўз вақти ва ўрни бор». (Кэти)

    Ўйлаб кўринг. Нега жадвалга эга бўлиш ва уни кўринадиган жойга ўрнатиш фойдали?

  • Ўзингизни назорат қилишга ўрганинг. Баъзан ҳатто хоҳламаганингизда ҳам бирон ишни қилиш зарур. Бусиз улғаймайсиз. Ишларни кейинга қолдирманг.

    Муқаддас Китобдаги принцип: «Ялқов эмас, меҳнатсевар бўлинглар». (Римликларга 12:11)

    «Энг қийини — ўзингизни қўлга олиш. “Дарсларни кейин ҳам қиламан”,— деб айтиб, ўзингизни оқлаш осон. Кейин ҳеч қачон келмайди, ишлар эса кўпайиб бораверади». (Александра)

    Ўйлаб кўринг. Ўқиш учун муайян жой ҳамда вақтнинг бўлиши тартиблироқ бўлишга қандай ёрдам беради?

  • Таълим олиш учун шароит яратинг. Қўл остингизда ҳамма керакли нарса бўлсин. Таълим олиш учун қулай шароитлар яратинг, лекин ортиқ даражада эмас. Ахир, у ерда ухлашни эмас, ўқишни режалаштиряпсиз! Агар ўқиш учун алоҳида бир жойингиз бўлмаса, ошхонада ёки қулай бўлган жойда ўқишга ҳаракат қилиб кўринг.

    Муқаддас Китобдаги принцип: «Тиришқоқнинг режалари муваффақият келтиради». (Ҳикматлар 21:5)

    «Баскетбол коптогини ва видеоўйинларни четга олиб қўйинг, гитарани қолипига солинг ва телефонни товушсиз ҳолатга ўтказинг. Барча чалғитадиган нарсаларни камайтиринг». (Элизабет)

    Ўйлаб кўринг. Ўқишга бўлган хоҳишингизни кучайтириш учун қандай шароитлар ярата оласиз?

  • Чалғимасликка ўрганинг. Битта нарсага диққат қаратинг, юзта ишни бир вақтнинг ўзида қилманг. Акс ҳолда, кўп хатолар қиласиз ва натижада кўпроқ вақт сарфлайсиз.

    Муқаддас Китобдаги принцип: «Ҳар фурсатдан унумли фойдаланинглар». (Эфесликларга 5:16)

    «Телефоним ёнимда турса, умуман фикримни бир жойга йиға олмайман. У билан бўлар-бўлмас нарсаларга роса кўп вақтимни сарфлайман». (Оливия)

    Ўйлаб кўринг. Битта масалани ечишга кетадиган вақтни секин-аста кўпайтира оласизми?

  • Танаффуслар қилиб туринг. Айланиб келинг, велосипед ҳайданг ёки бадан тарбия қилиб туринг. Кайфиятингизни кўтариш учун нимадир қилинг, бу сизни тетиклантиради. Бир китобда айтилишича, «Аввало муҳим бўлган нарсаларни қилинг. Бажарилмаган ишлар юкидан халос бўлинг. Шунда, бўш вақтингиз кўпроқ завқ келтиради». («School Power»)

    Муқаддас Китобдаги принцип: «Бир ҳовуч ором, икки ҳовуч заҳмат ва шамол ортидан қувишдан яхшироқдир». (Воиз 4:6)

    «Мактабда одатда мусиқа ва расм дарсларига қатнаш мумкин. Ҳозир, буларнинг имони йўқ. Бу менга жуда ҳам етишмаётганини ҳис этяпман. Ўқишдан ташқари ҳаётингизда ижод қилиш учун ўрин бўлиши жуда яхши». (Тейлор)

    Ўйлаб кўринг. Чалғишга ва янги куч билан ўқишга киришишга қандай танаффуслар сизга ёрдам беради?

a Масофадан туриб ўқишнинг турли усуллари бор. Сизнинг вазиятингизга тўғри келадиган ушбу мақоладаги маслаҳатларни қўлланг.