Асосий материалларга ўтиш

Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлаш маросими.

2025 йил 12 апрель, шанба

Йилида бир марта Яҳованинг Шоҳидлари Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлашади. У шундай деб амр берган: «Буни мени эслаб туриш учун қилинглар». (Луқо 22:19)

Сизни ушбу маросимга таклиф этамиз

Кўпчиликни қизиқтирадиган саволлар

Дастур қанча давом этади?

Тахминан бир соат.

Маросим қаерда ўтказилади?

Маҳаллий Яҳованинг Шоҳидлари билан боғланинг.

Маросимда иштирок этиш пуллими?

Бепул.

Маросим пайтида пул йиғиладими?

Йўқ.

Қандай кийиниш керак?

Гарчи маросим пайтида махсус кийим кийиш талаб этилмаса-да, Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобдаги «ор-номус ва фаҳм-фаросат билан» кийиниш маслаҳатига амал қилишади. (1 Тимўтийга 2:9) Қиммат ёки расмий кийим кийишга ҳожат йўқ.

Хотирлаш маросимида нималар бўлади?

Маросим бошида ва охирида қўшиқ куйланади, шунингдек, Яҳованинг Шоҳидларидан бири ибодат қилади. Исо пайғамбарнинг ўлими қанчалик муҳим экани ва Худо билан Исо биз учун қилган яхшиликлардан қандай фойда олишимиз мумкинлиги ҳақида Муқаддас Китобга асосланган нутқ сўзланади.

Кўпроқ маълумот олиш учун «Нега Яҳованинг Шоҳидлари Қутлуғ Кечлик маросимини бошқача ўтказишади?» номли мақолани ўқинг.

Келгуси йилларда Қутлуғ Кечлик маросими қачон ўтказилади?

2025 йил 12 апрель, шанба

2026 йил 2 апрель, пайшанба