Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Зерикканимда нима қилсам бўлади?

Зерикканимда нима қилсам бўлади?

Баъзилар учун ёмғир ёғаётганда уйда ўтиришдан ва ҳеч қаерга бормасликдан ёмонроқ нарса йўқ. Роберт исмли бир йигит қуйидагича деди: «Бундай пайтлари нима қиларимни билмай ўтираман».

Сизда ҳам қачондир шундай бўлганми? Унда бу мақола сизга қўл келади!

 Нимани билишингиз керак?

  • Электрон қурилмалардан фойдаланиш ёрдам бермаслиги мумкин.

    Интернетда кезиб юриш вақтни ўтказишга ёрдам бериши мумкин, лекин бу тасаввур қилиш қобилиятингизни ўтмаслаштириб, зерикишга олиб келади. «Ҳеч нарсани ўйламай шунчаки экранга тикилиб ўтирганингизни ҳис этасиз»,— деб айтди 21 ёшли Жереми.

    Ёши 23 да бўлган Елена бу фикрга қўшилади. У шундай деди: «Электрон қурилмалар ёрдамида атиги бир нечта ишни қила оласиз. У сизни реал ҳаётдан узоқлаштиради. Шу боис, қурилмангизни четга суриб қўйганда, ўзингизни янада зериккан ҳис қиласиз!»

  • Вазиятга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

    Турли ишлар билан банд бўлиш наҳотки зериктирса? Кўп нарса сиз бу ишга қанчалик иштиёқ билдираётганингизга боғлиқ. Масалан, 21 ёшли Карен шундай деб эслайди: «Гарчи кун бўйи банд бўлсам-да, мактаб мен учун жуда зерикарли эди. Зерикмаслик учун қилаётган ишингизга шўнғишингиз керак».

Билармидингиз? «Қиларга ҳеч нарса йўқ»,— деб айтаётган бўш вақтингиз ажойиб имкониятларни «экиш» мумкин бўлган ҳосилдор ер кабидир.

Бўш вақт ажойиб имкониятларни «экиш» мумкин бўлган ҳосилдор ер кабидир

 Нима қила оласиз?

Қизиқишларингизни кўпайтиринг. Янги дўстлар орттиринг. Янги машғулот билан шуғулланинг. Янги мавзулар борасида изланиш олиб боринг. Турли қизиқишларга эга одам камдан-кам ҳолларда ёлғизликдан зерикиши мумкин. Қолаверса, у бошқаларни ҳам зериктирмайди.

Муқаддас Китобдаги принцип: «Қўлингдан қандай иш келса, уни жон-жаҳдинг билан бажар». (Воиз 9:10)

«Яқинда хитой тилининг “мандарин” диалектини ўрганишни бошладим. Ҳар куни машқ қилиб шуни тушундимки, шу сингари таълим олишга муҳтож бўлган эканман. Бирон лойиҳа устида ишлашни яхши кўраман. Бу онгим банд бўлишига ҳамда вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам беради». (Мелинда)

Мақсад сари интилинг. Бирон мақсадни кўзлаб иш бошласангиз, қизиқишингиз ошади. Агар қандайдир мақсад сари интилсангиз, ҳатто мактабдаги дарслар ҳам зерикарли бўлмай қолади.

Муқаддас Китобдаги принцип: «Инсон учун... қилган меҳнатининг роҳатини кўришдан яхшироқ нарса йўқ». (Воиз 2:24)

«Мактабнинг охиригача кунига саккиз соат ўқирдим. Чунки бундан олдин ўринли тарзда ўқимагандим. Зерикарлими? Йўқ, чунки мақсадимга эришиш қарорим қатъий эди. Диққатимни натижага — битирувга — қаратдим ва бу менга туртки бериб турди». (Ҳанна)

Вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга мослашинг. Ҳатто қизиқарли кўринган мақсадлар ҳам баъзида зерикарли туюлиши ҳеч гап эмас. Ҳатто энг яқин дўстингиз режаларни бекор қилиши ва сиз нима қилишни билмай қолишингиз мумкин. Вазиятнинг қурбони бўлиб, салбий туйғуларга берилишнинг ўрнига, ижобий нуқтаи назарни ривожлантиришга ҳаракат қилинг.

Муқаддас Китобдаги принцип: «Қалби шоднинг эса ҳар куни байрам». (Ҳикматлар 15:15)

«Дўстим ёлғиз қолган пайтларимдан ҳам хурсандчилик топишга ундади. У бошқалар билан вақт ўтказиш ва ёлғиз қолиш ўртасида мувозанатли бўлиш барча ўрганиши керак бўлган муҳим қобилият эканини айтди». (Айви)