Асосий материалларга ўтиш

Ҳаётнинг мазмуни нимада?

Ҳаётнинг мазмуни нимада?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Инсонлар ҳаётнинг мазмуни ҳақида турлича саволлар беришади. Масалан: «Нега дунёга келганмиз?» ёки «Ҳаётимнинг мазмуни борми?» Муқаддас Китобга кўра, ҳаётнинг мазмуни — Худо билан дўстона муносабатларни ривожлантиришдан иборатдир. Қуйида Муқаддас Китобдаги айрим муҳим ҳақиқатлар келтирилган:

  •   Худо Парвардигоримиздир. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Бизни У яратган, ўзимиз эмас». (Забур 100:3, изоҳ; Ваҳий 4:11)

  •   Худонинг барча ижодларига нисбатан Ўз мақсади бор. (Ишаё 45:18)

  •   Худо бизни «маънавий нарсаларга чанқоқ» қилиб яратган, шунинг учун ҳам биз ҳаётнинг мазмунини топишга интиламиз. (Матто 5:3) У бу эҳтиёжни қондиришимизни истайди. (Забур 145:16)

  •   Худо билан дўстона муносабатларни ривожлантириб маънавий эҳтиёжларимизни қондирамиз. Гарчи баъзилар учун Худонинг дўсти бўлиш имконсиздек туюлса-да, Муқаддас Китоб бизни шундай деб чорламоқда: «Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади». (Ёқуб 4:8; 2:23)

  •   Худонинг дўсти бўлиш учун Унинг ниятига кўра яшашимиз керак. Бу ҳақда Воиз 12:13 да ўқисак бўлади: «Аллоҳдан қўрқ, Унинг амрларига риоя қил, чунки бу, инсоннинг бурчидир».

  •   Келажакда Худо барча азоб-уқубатларни бартараф қилганида ва Унга топинаётган дўстларига абадий ҳаётни туҳфа этганида Унинг азалий нияти тўлиқ амалга ошади. (Забур 37:10, 11)