Асосий материалларга ўтиш

Инсон бирор-бир динга мансуб бўлиши шартми?

Инсон бирор-бир динга мансуб бўлиши шартми?

Муқаддас Китобга асосида жавоб

 Ҳа, чунки Худо одамлар Унга топиниш учун биргаликда йиғилишларини истайди. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримизга эътиборли бўлайлик... йиғилишларимизни қолдирмайлик». (Ибронийларга 10:24, 25, изоҳ)

 Исо унинг издошлари ташкиллаштирилган бир гуруҳ бўлишини айтиб, шундай деганди: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади». (Юҳанно 13:35) Биринчи навбатда бу севги масиҳийларнинг ўзаро муносабатларида акс этиши зарур. Улар жамоатлар ташкиллаштириб, Худога топиниш мақсадида мунтазам йиғилишлари керак. (1 Коринфликларга 16:19) Барча жамоатлар биргаликда умумжаҳон биродарликни ташкил этиши лозим. (1 Бутрус 2:17)

Бирор-бир динга мансуб бўлишнинг ўзи етарли эмас

 Гарчи Муқаддас Китобда одамлар Худога топиниш учун биргаликда йиғилишлари кераклиги айтилган бўлса-да, бу Унга маъқул келишнинг ягона йўли дегани эмас. Шунингдек, Аллоҳга маъқул келиш учун одамнинг эътиқоди унинг кундалик ҳаётига таъсир қилиши керак. Масалан, Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Отамиз Худонинг назарида тоза ва бенуқсон топиниш, қайғу чекаётган етим-есирларга ғамхўрлик қилишдан ҳамда дунёда ўзини пок сақлашдан иборатдир». (Ёқуб 1:27)