Асосий материалларга ўтиш

Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари

Йиғилишларимиз ҳақида билиб олинг. Сизга яқин жойда ўтказиладиган йиғилишни топинг.

Сизга яқин бўлганини топиш (opens new window)

Жамоат йиғилишларимиз қандай ўтади?

Худога топиниш мақсадида Яҳованинг Шоҳидлари ҳафтада икки маротаба учрашув ўтказишади. (Ибронийларга 10:24, 25) Ушбу йиғилишларга хоҳлаган киши келиши мумкин. У ерда Муқаддас Китобда нима дейилганини ўрганамиз ва бунга ҳаётда қандай риоя қилиш мумкинлигини муҳокама қиламиз.

Мактабдаги дарсларда бўлганидек, йиғилишларимизнинг аксарияти тингловчилар иштирокида муҳокама тариқасида ўтказилади. Иштирок этиш ихтиёрий. Йиғилишларнинг бошида ва охирида қўшиқ куйланади ҳамда ибодат қилинади.

Яҳованинг Шоҳиди бўлмасангиз ҳам, бу учрашувларга келишингиз мумкин. Биз ҳаммани таклиф қиламиз. Кириш бепул. Ҳеч қанча пул йиғиб олинмайди.