Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Ота-оналарнинг қоидаларига чиндан ҳам муҳтожмизми?

Ота-оналарнинг қоидаларига чиндан ҳам муҳтожмизми?

Ота-онангиз ўрнатган қоидаларга амал қилиш сиз учун қийинми? Ундай бўлса, бу мақола ва унга келтирилган ўқув дафтари мазкур мавзу бўйича улар билан гаплашиб олишингизга кўмаклашади.

 Тўғри нуқтаи назар

Нотўғри фикр: алоҳида яшасангиз, ҳамма қоидалардан қутуласиз.

Тўғри фикр: алоҳида яшасангиз, қоидалардан қутулмайсиз. Негаки, барибир, эҳтимол бошлиғингиз, ижарага уй берадиган киши ёки ҳатто ҳукумат олдида жавобгар бўласиз. 19 ёшли Дэниелла шундай деди: «Менимча, ота-онасининг қоидаларига амал қила олмайдиган ёшлар алоҳида яшай бошлаганда ҳам жиддий муаммоларга дуч келади».

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Ҳукумату ҳокимиятларга итоат қилинг». (Титусга 3:1) Ота-онангизнинг қоидаларига амал қилишга ўргансангиз, ёшингиз улғайганда ҳам бу ҳаётингизнинг бошқа соҳаларида асқатади.

Қандай йўл тутишингиз мумкин? Қоидаларнинг фойдали томонларини кўришга ўрганинг. 23 ёшли Жереми қуйидагича бўлишди: «Ота-онам ўрнатган қоидалар ёрдамида яхши дўст танлашга ҳамда вақтимни тўғри сарфлашга ўргандим. Қолаверса, ҳаддан ташқари кўп вақтимни телевизорга ва кўпгина видео ўйинларига кетказмас эдим, аксинча уни фойдалироқ машғулотларга сарфлардим. Уларнинг айримлари менга ҳозир ҳам завқ келтиради».

 Тўғри муносабат

Борди-ю, қандайдир қоида сизга маъносиздай туюлаётган бўлса-чи? Масалан, 20 яшар Тамара шундай деди: «Ота-онам бошқа мамлакатга саёҳат қилиб келишимга рухсат беришди, аммо ҳозир уйга қайтганимда, йўлига атиги 20 дақиқа кетадиган шаҳарга машина ҳайдаб боришимга рухсат беришмайди».

Сиз ҳам шу каби вазиятга дуч келган бўлсангиз, ота-онангиз ўрнатган қоида борасида гаплашиб кўриш нотўғрими? Ҳеч ҳам. Бунинг сири шундаки, бу ҳақида улар билан қачон ва қай тарзда гаплашишдадир.

Қачон. «Фақатгина масъулиятли инсон сифатида ота-онангизнинг ишончини қозонсангиз, улар ўрнатган бирон қоидани ўзгартириш борасида гаплаша оласиз»,— деди 17 ёшли Аманда.

22 ёшли Дарья бу сўзларга қўшилади. У: «Мен онамни мунтазам равишда қулоқ солганимдан кейингина, уларни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрган»,— деди. Унутмангки, ишончни талаб қилиш эмас, қозониш мумкин.

Ота-она ўрнатган қоидалар бўйича яшамаслик, худди ҳавода учиш қоидаларига амал қилинмайдиган аэропортда самолётни қўндиришдай

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Отанг буйруғини бажо келтир, онанг ўгитларини рад этма». (Ҳикматлар 6:20) Ушбу маслаҳатга амал қилсангиз, ота-онангизнинг ишончини қозонасиз ва улар билан суҳбатлашиш осонроқ кечади.

Қай тарзда: 20 ёшли Стивен шундай деди: «Ота-онангиз билан гаплашаётганда, минғирлашдан ва бақир-чақир қилишдан кўра, уларга ҳурмат ила мурожаат қилиш ва тинчлик сақлаш яхшироқдир».

Юқорида тилга олинган Дарья бу фикрга қўшилади. У қуйидагича деди: «Онам билан баҳслашаверганимда, ҳеч нима ўзгармасди. Аксинча, ундан ҳам қатъийроқ қоидаларни ўрнатарди».

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Нодон бор ҳис-туйғуларига эрк беради, доно бўлса вазминлик ила уларни назорат қилади». (Ҳикматлар 29:11) Ўзимизни назорат қилишга ўргансак, катта фойда топамиз ва бу нафақат уйда, балки, мактаб, иш ва ҳамма жойда қўл келади.

Қандай йўл тутишингиз мумкин? Гапиришдан аввал ўйлаб кўринг. Жаҳлни сочиш қозонган ишончни йўққа чиқаради. Бекорга ҳам Муқаддас Китобда: «Жаҳлини тийган ақл-идроклидир»,— дейилмаган. (Ҳикматлар 14:29)

Маслаҳат: Бу мақолага келтирилган ўқув дафтаридан фойдаланинг ва керак бўлса, мазкур мавзуни ота-онангиз билан муҳокама қилинг.