Ишаё 64:1–12

  • Тавба қилганнинг ибодати давом этади (1–12)

    • Яҳова Кулолимиз (8)

64  Осмонни ёриб, пастга тушсанг эди,Тоғлар олдингда ларзага келарди.   Олов шох-шаббани ёндиргани,Аланга сувни қайнатгани сингари,Исминг душманларингга ошкор бўларди,Халқлар олдингда дир-дир титрарди.   Сен хаёлимизга келмаган маҳобатли ишлар қилган эдинг+.Пастга тушганингда, олдингда тоғлар ларзага келган эди+.   Уни интизор бўлиб кутганлар манфаатини кўзлаб иш қиладиган+,Унга ўхшаш Аллоҳ йўқдир.Азалдан ҳеч ким бундай Худо тўғрисида эшитмаган ҳам, билмаган ҳам.   Сен қувонч билан тўғри йўл тутганларни қарши олдинг+,Сени унутмай, йўлларингдан юрганларга ёр бўлдинг. Аммо биз гуноҳ қилаверганимиздан ғазабландинг+,Чунки биз узоқ вақт гуноҳ қилдик. Энди омон қолишимизга умид борми?   Барчамиз нопок бўлиб қолдик,Бутун одил ишларимиз ҳайз латталари кабидир+. Барг сингари сўлиб қоламиз,Гуноҳларимиз бизни шамолдай учириб кетади.   Исмингни чақирадиган ҳеч ким йўқ,Сенга маҳкам ёпишишга жон куйдирадиган кимса йўқ.Сен юзингни биздан яширдинг+,Гуноҳимиз кучи билан бизни йўқ қилиб юбормоқчисан.   Аммо Сен, эй Яҳова, бизнинг Отамизсан+. Биз гил, Сен эса Кулолимизсан+.Барчамиз қўлларинг ижодимиз.   Эй Яҳова, ҳаддан ортиқ ғазабланма+,Гуноҳларимизни абадий эсда сақлаб юрма. Ўтинамиз, халқинг эканимизни унутма. 10  Муқаддас шаҳарларинг чўлга, Сион саҳрога,Қуддус харобазорга айланди+. 11  Ота-боболаримиз Сенга ҳамду сано айтганМуқаддас ва улуғвор маъбадимизЁндириб юборилди+.Биз эъзозлаган барча нарса вайронага айланди. 12  Эй Яҳова, буларни кўра туриб, бизга ёрдам қўлини чўзмайсанми? Сукут сақлаб, қаттиқ азоб чекишимизга йўл қўясанми?+

Изоҳлар