Ишаё 61:1–11

  • Хушхабарни хабарлашга тайинланиш (1–11)

    • «Яҳованинг илтифот йили» (2)

    • «Одиллик дарахтлари» (3)

    • Мусофирларнинг ёрдами (5)

    • «Яҳованинг руҳонийлари» (6)

61  Олий Ҳукмдор Яҳова менга Ўз руҳини берди+,Яҳова камтарларга хушхабарни эълон этиш учун мени мойлади+. У мени дили вайронларга шифо бериш учун,Асирларга озод этилиши,Занжирбандларга кўзи очилиши тўғрисида айтиш учун юборди+.   Яҳованинг илтифот йили,Тангримизнинг қасос куни ҳақида хабарлаш+,Қайғу чекаётганларнинг барига тасалли бериш учун жўнатди+.   Сион учун мотам тутаётганларгаКул ўрнига бош кийим,Аза ўрнига шодлик мойи,Маъюслик ўрнига шараф либосини ато этиш учун юборди. Улар одиллик дарахтлари,Яҳова Ўзини улуғлаш учун ўтқазган кўчатлари деб аталади+.   Улар қадимги харобаларни,Азалдан бўш бўлиб қолган жойларни қайта тиклайди+.Вайрон шаҳарларни+,Насллар оша кимсасиз ётган жойларни қайта барпо этади+.   «Мусофирлар келиб, сурувингизни боқади,Бегоналар деҳқонларингизу боғбонларингиз бўлади+.   Сиз эса Яҳованинг руҳонийлари деб аталасиз+.Улар сизни Аллоҳимизнинг хизматчилари дейишади. Сиз халқлар бойликларидан ейсиз+,Уларнинг шон-шуҳрати билан фахрланасиз.   Халқим иснод ўрнига икки ҳисса улуш олади.Камситилиш ўрнига эга бўлган улушидан қувонади. Ҳа, улар ўз юртида икки ҳисса улуш олади+, Уларга абадий шодлик насиб этади+.   Мен, Яҳова, одилликни яхши кўраман+,Талончилигу адолатсизликдан жирканаман+. Халқимнинг ҳақини садоқат ила бераман,Улар билан абадий аҳд қиламан+.   Уларнинг насли миллатлар ичра+,Авлодлари халқлар орасида танилади. Уларни кўрганларнинг бариЯҳова барака ёғдирган насл шу эканини билади»+. 10  Яҳова чексиз қувончим бўлади. Бутун вужудим Аллоҳим ила шодланади+. Зеро, У эгнимга нажот либосини кийдирди+,Мени одиллик камзулига ўради.Бошимга руҳонийникига ўхшаш саллани+ кийган куёвдай,Зеб-зийнат билан безанган келиндай бўлдим. 11  Ер ўсимликларни,Боғ ниҳолларни ўстирганидай,Олий Ҳукмдор Яҳова ҳамБутун халқлар олдида адолату+ ҳамду саноларни етиштиради+.

Изоҳлар