10- САВОЛ
Муқаддас Китобда келажак ҳақида қандай ваъдалар ёзилган?
«Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди».
«Ер абадий туради».
«Ўлимни У тоабад йўқ қилади, Олий Ҳукмдор Яҳова барчанинг кўз ёшини артиб қўяди».
«Ўшанда кўрларнинг кўзлари очилади, карларнинг қулоқлари эшитади. Чўлоқ одам кийик каби сакрайди, соқовнинг тили қувонч ила хитоб қилади. Саҳрода булоқлар қайнаб чиқади, дашту биёбонда сойлар оқади».
«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди».
«Улар уйлар қуриб, бу уйларда яшайди, узумзорлар барпо этиб, ҳосилидан ейди. Улар қурган уйларда ўзгалар яшамайди, улар эккан нарсаларни бошқалар емайди. Халқимнинг умри дарахт умридай узоқ бўлади, танлаганларим ўз қўллари меҳнатининг роҳатини кўради».