Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Б1

Муқаддас Китобдаги хабар

Ҳукмдорлик қилиш ҳуқуқи Тангри Яҳовага тегишли. У энг аъло тарзда бошқаради. Унинг ерга ва инсониятга нисбатан нияти амалга ошади.

Мил. авв. 4026 йилдан сўнг

«Илон», яъни Шайтон Яҳованинг ҳукмдорлик қилиш ҳуқуқини ва бошқариш услубини шубҳа остига қўйди. Яҳова «зурриёт» ёки «уруғ» пайдо бўлишини ваъда қилди. Зурриёт кейинчалик илонни эзиб ташлаши керак эди. (Ибтидо 3:1–5, 15, изоҳ) Ўша вақт келгунича одамлар илоннинг таъсири остида ўзларини бошқаришига Яҳова йўл қўйди.

Мил. авв. 1943 йил

Яҳова Иброҳимга ваъда қилинган «зурриёт» унинг авлодидан келиб чиқишини айтди. (Ибтидо 22:18)

Мил. авв. 1070 йилдан сўнг

Яҳова шоҳ Довудни ва кейинроқ унинг ўғли Сулаймонни ваъда қилинган «зурриёт» уларнинг сулоласидан келиб чиқишига ишонтирди. (2 Шоҳлар 7:12, 16; 3 Шоҳлар 9:3–5; Ишаё 9:6, 7)

Мил. 29 йил

Тангри Яҳова Исони ваъда қилинган «зурриёт», Довуд тахтининг меросхўри сифатида танитди. (Галатияликларга 3:16; Луқо 1:31–33; 3:21, 22)

Мил. 33 йил

Шайтон Исони ўлдириш орқали ваъда қилинган «зурриёт»ни қисқа муддатга жароҳатлади. Яҳова Исони самовий ҳаётга қайтарди ва мукаммал ҳаётининг баҳосини қабул қилди. Шу орқали Одамато авлодларининг гуноҳларини кечиришга ва уларга абадий ҳаётни беришга асос пайдо бўлди. (Ибтидо 3:15; Ҳаворийлар 2:32–36; 1 Коринфликларга 15:21, 22)

Тахминан мил. 1914 йил

Исо илонни, яъни Шайтонни ер юзига улоқтирди ва унинг фаолиятини ер юзининг ҳудуди билан чегаралаб қўйди. (Ваҳий 12:7–9, 12)

Келажак

Исо Шайтонни 1 000 йилга қамаб қўяди, кейинчалик эса рамзий маънода бошини эзиб, уни йўқ қилади. Яҳованинг ер юзи ва инсониятга нисбатан илк нияти амалга ошади, Унинг исмига тушган доғ тозаланади ва бошқариш услуби тўғри экани исботланади. (Ваҳий 20:1–3, 10; 21:3, 4)