Ишаё 33:1–24

  • Ҳукм ва одиллар учун умид (1–24)

    • Яҳова Ҳакам, Қонун чиқарувчи ва Шоҳ (22)

    • Ҳеч ким: «Мен касалман»,— демайди (24)

33  Эй, вайрон этилмаган вайрон қилувчи+,Эй, хиёнатга йўлиқмаган хиёнаткор, ҳолингга вой! Сен йўқ қилишни тугатгач, ўзинг ҳам йўқ бўласан+, Хоинликни тўхтатгач, ўзингга ҳам хоинлик қилинади.   Эй Яҳова, бизга илтифот кўрсат+. Зеро, Сенга умид боғлаймиз. Ҳар тонг куч-қувватимиз бўл+,Қайғули пайтда бизнинг нажотимиз бўл+.   Гумбурлаган овозингдан халқлар қочади, Қўзғалганингда, миллатлар тарқалиб кетади+.   Ўлжангиз очофат чигирткалар йиғилгандай талон-торож қилинади.Халқ чигирткалар галасидай ўлжангизга ташланади.   Яҳова юксалади,Зеро, Унинг маскани самодадир. У Сионни адолат ва ҳаққоният билан тўлдиради.   У сенинг даврингда барқарорлик ўрнатади.Унинг хазинаси:Туганмас нажот+, донолик, билим ва Яҳовадан қўрқишдир+.   Ана, уларнинг қаҳрамонлари кўчада бақирмоқда,Тинчлик хабарчилари аччиқ-аччиқ йиғламоқда.   Катта йўллар бўшаб қолди,Йўлларда ҳеч бир йўловчи йўқ. У* аҳдни бузди,Шаҳарлардан юз ўгирди,Ҳеч бир одамни назарига илмади+.   Юрт аза тутиб*, сўлиб бормоқда. Ливан шарманда бўлди+, чириб кетди. Шарон чўлга айланди,Башан ва Кармилнинг барглари тўкилди+. 10  Яҳова демоқда: «Энди Мен қўзғаламан,Энди Мен юксаламан+,Ўзимни улуғлайман. 11  Сизлар пичанга ҳомиладор бўлиб, дунёга сомон келтирасиз. Ўз руҳингиз сизни оловдай ютиб юборади+. 12  Халқлар куйдирилган оҳакдай бўлади, Улар чопиб ташланган тиканлардай лов этиб ёниб кетади+. 13  Эй олисдагилар, қиладиган ишларимни эшитинг! Эй яқиндагилар, куч-қудратимни тан олинг! 14  Сиондаги гуноҳкорлар қўрқув ичида қолади+,Муртадларни қалтироқ босиб: “Қай биримиз ямламай ютадиган олов ёнида яшай оламиз?+ Сўнмас ўт қошида тура оламиз?” — дейди. 15  Доим одиллик йўлида юрадиган+,Тўғриликни гапирадиган+,Ҳаром фойдаю қаллобликдан бош тортадиган,Пора олишдан қўлини тиядиган+,Қон тўкиш ҳақида тингламай, қулоғини бекитадиган,Ёмонликни кўрмаслик учун кўзини юмадиган киши — 16  Тоғлар тепасида яшайди.Қоя истеҳкомлари унга бошпана бўлади.У нонсиз қолмайди,Ичадиган суви асло тугамайди»+. 17  Сенинг кўзларинг шоҳнинг улуғворлигини кўради,Улар узоқдаги юртни кўрадиган бўлади. 18  Кўнглингдан барча даҳшатли нарсаларни ўтказиб: «Қани ўша котиб? Ўлпон тўлайдиган одам қани?+ Минораларни санайдиган киши қани?» — дейсан. 19  Бундан буён сурбет халқни,Тушунарсиз тилда сўзлайдиган,Нима деб дудуқланганини англаб бўлмайдиган халқни+ бошқа кўрмайсан. 20  Сионга — байрамларимиз ўтадиган шаҳарга қара!+ Кўзларинг Қуддусни — осойишта жойни,Кўчирилмайдиган чодирни кўради+. Унинг қозиқлари сира ҳам суғуриб олинмайди,Арқонларининг ҳеч бири узилмайди. 21  Аммо у ерда маҳобатли Худованд ЯҳоваБиз учун дарёлар, кенг анҳорлар оққан макон бўлади.У ерда эшкакли кемалар ҳам,Баҳайбат кемалар ҳам сузмайди. 22  Зеро Яҳова — Ҳакамимиз+,Яҳова — Қонун чиқарувчимиз+,Яҳова — Шоҳимиз+.У бизни қутқаради+. 23  Арқонлар бўшаб кетади.Кема устуни тик турмайди, елкан ҳам ёйилмай қолади. Ўша вақтда мўл-кўл ўлжа бўлинади,Ҳатто чўлоққа ҳам кўпгина ўлжа тегади+. 24  Ҳеч ким: «Мен касалман»+,— демайди. Юрт аҳолисининг гуноҳи кечирилади+.

Изоҳлар

Яъни душман.
Бошқа вариант «қуриб».