Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

11- САВОЛ

Ўлгандан сўнг инсон билан нима бўлади?

«Нафаси узилиши билан, у тупроққа қайтади, ўша куниёқ ўй-фикрлари пучга чиқади».

Забур 146:4

«Тириклар ўлишини билади, ўлганлар эса ҳеч нарсани билмайди... Қўлингдан қандай иш келса, уни жон-жаҳдинг билан бажар, чунки сен борадиган қабрда на иш, на режа, на билим, на донолик бор».

Воиз 9:5, 10

«Буларни айтгач, у [Исо] яна деди: “Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Аммо мен уни уйғотгани кетяпман”. Исо унинг ўлими ҳақида гапирганди, шогирдлар бўлса оддий уйқу ҳақида айтяпти деб ўйлашди. Кейин Исо уларга очиғини айтди: “Лазар вафот этди”».

Юҳанно 11:11, 13, 14