Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1- САВОЛ

Худо Ўзи ким?

«Халқлар исминг Яҳова эканини, замин узра ёлғиз Сен Аллоҳ Таоло эканингни билиб олсин».

Забур 83:18

«Яҳова Худо эканини билиб олинг. Бизни У яратган ва биз Унга тегишлимиз».

Забур 100:3

«Мен Яҳоваман. Бу — Менинг исмим. Ўз улуғворлигимни ҳеч кимса билан, Менга аталган мадҳларни ўйма бутлар билан бўлишмайман».

Ишаё 42:8

«Яҳованинг исмини айтиб чақирган ҳар бир одам қутқарилади».

Римликларга 10:13

«Албатта, ҳар қандай уй кимдир томонидан қурилади, борлиқнинг бунёдкори эса Аллоҳдир».

Ибронийларга 3:4

«Кўзларингизни осмонга тикиб, қаранглар. Буларнинг барини ким яратган? Ким юлдузларни қўшин сингари сони бўйича чиқариб, ҳар бирининг номини айтиб чақиради? У буюк кучи ва маҳобатли қудрати туфайли ҳеч бирини эсдан чиқармайди».

Ишаё 40:26