Ишаё 43:1–28

  • Яҳова Ўз халқини йиғиб олади (1–7)

  • Бошқа худоларнинг ожизлиги (8–13)

    • «Сизлар Менинг шоҳидларимсиз» (10, 12)

  • Бобилдан озод этилиш (14–21)

  • «Кел, иккимиз масаламизни ўртага қўяйлик» (22–28)

43  Эй Ёқуб, сенинг Парвардигоринг,Эй Исроил, сенга шакл берган Яҳова+ бундай демоқда: «Қўрқма, зеро Мен сени тўлов эвазига сотиб олдим+. Сени исмингни айтиб чақирдим. Сен Меникисан.   Сувлардан ўтсанг, Мен сен билан бўламан+,Дарёлардан ўтсанг, сув остида қолмайсан+. Оловдан ўтсанг-да, ёнмайсан,Аланга сени куйдирмайди.   Чунки Мен Тангринг Яҳоваман,Исроилнинг Муқаддас Худоси, Нажоткорингман. Сен учун Мисрни тўлов сифатида бердим,Сени Ҳабашистон билан Савога айирбошладим.   Сен Мен учун қадрлисан+,Сени ҳурматга лойиқ топдим, сени севдим+. Шу боис, ўрнингга халқларни,Ҳаётинг эвазига миллатларни бераман.   Ваҳимага тушма, Мен сен биланман+. Зурриётингни* шарқдан олиб келаман,Сени ғарбдан йиғиб оламан+.   Шимолга: “Уларни қайтар!”+ — деб айтаман. Жанубга эса шундай дейман: “Уларни ушлаб турма. Олисдан ўғилларимни, ернинг чеккаларидан қизларимни+,   Исмим билан аталган барчани+,Улуғворлигимни ошкор этсин дея Мен яратган,Шакл берган ва бунёд этган ҳар бир кишини олиб кел”+.   Кўзлари бор бўлса-да, кўр,Қулоқлари бор бўлса-да, кар одамларни келтир+.   Барча халқлар бир жойга тўплансин,Ҳамма одамлар биргаликда йиғилсин+. Қани, ораларидан ким буни айтиб бера олади? Қай бири илк нарсалар* борасида сўзлай олади?+ Ҳақ эканликларини исботлаш учун ўз гувоҳларини чақирсин, Улар тинглаб: “Бу ҳақиқат!”+ — десин». 10  Яҳова бундай демоқда: «Сизлар Менинг шоҳидларимсиз+,Ҳа, Ўзим танлаган хизматчиларимсиз+.Токи Мени таниб-билиб, Менга ишонинг,Мен ҳамиша Ўша эканимни англаб олинг+. Мендан олдин ҳам,Мендан кейин ҳам ҳеч қандай Худо бўлмаган+. 11  Мен, Мен Яҳоваман+, Мендан бўлак нажоткор йўқ»+. 12  «Орангизда бегона худо бўлмаганда+,Хабарлаган ҳам, қутқарган ҳам, билдирган ҳам Ўзимман. Сизлар шоҳидларимсиз,— демоқда Яҳова,— Мен эса Худоман+. 13  Мен доимо Ўша бўлиб қоламан+.Ҳеч ким Менинг қўлимдан ҳеч нимани тортиб ололмайди+. Ишга киришсам, ким Менга тўсқинлик қила олади?!»+ 14  Халоскоринг+, Исроилнинг Муқаддас Худоси Яҳова+ бундай демоқда: «Сизлар учун уларни Бобилга отлантираман-да, дарвозаларнинг барча сурма зулфинларини буздираман+,Халдейлар ўз кемаларида қайғудан фарёд чекади+. 15  Мен сизларнинг Муқаддас Худойингиз+, Исроилнинг Яратувчиси+, Шоҳингиз Яҳоваман+». 16  Яҳова денгиздан йўл очган,Жўшқин сувлар ичра сўқмоқ бунёд этган+, 17  Жанг араваларию отларни+,Қўшину қудратли жангчиларни олиб чиқадиган Зот шундай демоқда: «Улар ерга йиқилади-ю, қайтиб турмайди+. Ёниб битган пиликдай ўчиб қолади». 18  «Аввалги нарсаларни ёдга олманглар,Ўтмиш билан яшаманглар. 19  Мана! Мен янги бир нарса яратяпман+.Бу ҳозирдан амалга ошяпти. Наҳотки буни кўрмаётган бўлсангиз? Мен саҳро бўйлаб йўл очаман+,Чўлу биёбонда дарёлар оқизаман+. 20  Даштнинг йиртқич ҳайвонлари,Чиябўрилару туяқушлар Мени шарафлайди.Халқим, Мен танлаганим+, ичсин дея,Мен саҳрода сувлар+,Чўлу биёбонда дарёлар оқизаман. 21  Бу халқни Ўзим учун барпо этдим,Токи улар Менга ҳамду санолар айтсин+. 22  Аммо сен Мени чақирмадинг, эй Ёқуб+,Чунки сен Мендан чарчадинг, эй Исроил+. 23  Менга бутунлай куйдириладиган қурбонлик учун қўйлар келтирмадинг,Қурбонликларинг билан Мени улуғламадинг. Менга ҳадялар олиб келишга сени мажбурламадим.Хушбўй смола* куйдиришни сўраб, сени безор қилмадим+. 24  Пул сарфлаб Менга муаттар ҳидли қамиш сотиб олмадинг,Қурбонликларинг ёғлари билан Мени хушнуд қилмадинг+. Аксинча, гуноҳларинг билан Менга юк бўлдинг,Қилмишларинг ила Мени толиқтирдинг+. 25  Мен, Мен Ўз исмим ҳаққи+ гуноҳларингни ўчириб юбораман+,Қилмишларингни ёдга олмайман+. 26  Кел, иккимиз масаламизни ўртага қўяйлик,Ҳақлигингни исботлаш учун далиллар келтир, ёдимга сол. 27  Сенинг илк отанг гуноҳ қилди,Вакилларинг* Менга қарши исён кўтарди+. 28  Шу боис, Мен муқаддас жойдаги бекларни булғайман,Ёқубни ҳалокатга дучор қиламан,Исроил аҳолисини таҳқирланишга маҳкум этаман+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «Уруғингни».
Эҳтимол, келажакда юз берадиган илк нарсаларга тегишли.
Эҳтимол, Қонун ўргатувчилар назарда тутилган.