Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

16- САВОЛ

Ғам-қайғуларни қандай енгса бўлади?

«Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла, Унинг Ўзи сенга таянч бўлади. Одил кишининг йиқилишига У асло йўл қўймайди».

Забур 55:22

«Тиришқоқнинг режалари муваффақият келтиради, шошқалоқлар эса камбағалликка юз тутади».

Ҳикматлар 21:5

«Ҳеч қўрқма, Мен сен биланман. Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч ато этаман, ёрдам бераман. Сени адолатли ўнг қўлим билан маҳкам ушлайман».

Ишаё 41:10

«Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳзага бўлса-да, узайтира олади?»

Матто 6:27

«Зинҳор эртанги кун учун ташвишланманглар, чунки эртанги куннинг ўз ташвишлари бўлади. Ҳар бир куннинг ўзига яраша муаммолари бор».

Матто 6:34

«Қайси нарсалар муҳимроқ эканини фарқланглар».

Филиппиликларга 1:10

«Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Аллоҳга билдиринглар. Шунда ҳар қандай ўй-фикрдан устун бўлган Худонинг тинчлиги қалбингизни ва онгингизни Исо Масиҳ орқали ҳимоя қилади».

Филиппиликларга 4:6, 7