Ҳикматлар 8:1–36

  • Донолик тимсоли (1–36)

    • «Мен Яҳованинг илк маҳсулиман» (22)

    • «Унинг қошида моҳир ишчи эдим» (30)

    • «Одамзодни ниҳоятда яхши кўрардим» (31)

8  Наҳот донолик чақирмаётган бўлса?! Наҳот ақл-идрок баланд овозда чорламаётган бўлса?!+   У йўл бўйидаги тепаликларда+,Чорраҳаларда туради.   Шаҳар дарвозалари ёнида,Эшик кираверишларидаУ шундай дея жар солади+:   «Эй халойиқ, сизларни чорлаяпман.Ҳар бирингизни даъват этяпман.   Эй тажрибасизлар, заковатли бўлинг+.Эй нодонлар, доно қалбга эга бўлинг.   Тингланглар, зеро сўзларим муҳимдир,Оғзимдан тўғри гаплар чиқади.   Тилим юмшоқлик ила ҳақиқатни сўзлайди,Оғзим ёвузликдан жирканади.   Оғзимдан чиққан сўзларнинг бари ҳақ, Орасида на эгри, на ёлғон сўз бор.   Уларнинг барчаси ақл-идрокли кишига тушунарли,Илм соҳиблари учун ҳақиқатдир. 10  Кумуш ўрнига таълим-тарбиямни,Соф олтин ўрнига билимни танланг+. 11  Боиси, донолик маржондан ҳам аълороқ,Кўнглинг тусаган ҳеч нарса унга тенг кела олмайди. 12  Мен — доноликман, заковат билан бирга яшайман,Мен тафаккур ва билимга эгаман+. 13  Яҳовадан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир+. Манманлигу мағрурлик+, ёвузлигу бузуқ тилдан+ жирканаман. 14  Панд-насиҳату донолик мендадир+.Фаҳм-фаросат+ ва қудрат+ соҳиби менман. 15  Мен туфайли шоҳлар ҳукм суради,Амалдорлар одил қарорлар чиқаради+. 16  Мен орқали беклар бошқаради,Асилзодалар одиллик ила ҳукм юритади. 17  Мени севганларни мен ҳам севаман,Излаганлар мени топади+. 18  Бойлигу шон-шуҳрат,Туганмас давлату адолат мен биландир. 19  Ҳадяларим олтиндан, ҳатто соф олтиндан ҳам аълороқ,Туҳфаларим тоза кумушдан ҳам яхшироқдир+. 20  Мен одиллик йўлидан бораман,Ҳаққоният сўқмоқлари ўртасида юраман. 21  Мени севганларга катта мерос бераман,Уларнинг омборларини тўлдираман. 22  Мен Яҳованинг илк маҳсулиман+,Азалий ижодларининг биринчисиман+. 23  Қадим замонларда бино бўлганман+,Бошиданоқ, ер яратилмасидан аввал+ мавжуд бўлганман. 24  Мен чуқур сувлар+ пайдо бўлмасидан,Қайнар булоқлар вужудга келмасидан олдин бунёд бўлганман. 25  Тоғлар юзага келмасидан,Тепаликлар барпо бўлмасидан аввал вужудга келганман. 26  У ер ва далаларни,Ернинг илк тупроғини яратмасидан илгари дунёга келганман. 27  У осмонни ҳозирлаганида+ мен ўша ерда эдим.Сув юзаси бўйлаб уфқ чизиғини тортганда+, 28  Осмонга булутларни жойлаштирганда,Чуқур сув манбаларига асос солганда, 29  Сувлар тўлиб-тошиб кетмасин+ дея,У денгизга чегара қўйганда,Ернинг пойдеворини солганда, 30  Унинг қошида мен моҳир ишчи эдим+. Кун сайин кўнглини қувонтириб+,Ҳузурида ҳамиша шод-хуррам юрардим+. 31  Ҳаёт учун яроқли ерга қараб севинардим,Одамзодни ниҳоятда яхши кўрардим. 32  Энди, ўғилларим, менга қулоқ солинг,Йўлларимдан юрганлар бахтлидир. 33  Таълим-тарбиямга+ қулоқ тутиб, доно бўлинг,Уни асло инкор этманг. 34  Ҳар тонгда эшигим олдига келган,Остонам ёнида мени кутиб,Сўзларимни тинглаган одам бахтлидир. 35  Мени топган киши ҳаёт топади+,Яҳованинг илтифотига сазовор бўлади. 36  Мени рад этган ўзига зиён келтиради,Мендан нафратланган ўлимни хуш кўради»+.

Изоҳлар