Ҳикматлар 19:1–29

  • Фаҳм-фаросат жаҳлни тияди (11)

  • Жанжалкаш хотин томдан ўтаётган чаккадай (13)

  • Ақл-идрокли хотин Яҳовадан (14)

  • Умид борида болангга тарбия бер (18)

  • Донолик маслаҳатга қулоқ солишдадир (20)

19  Камбағал бўлиб, бенуқсонлик йўлида юриш+,Нодон ва ёлғончи бўлишдан афзалроқ+.   Билимга интилмаслик яхши эмас+,Қадамини ўйламай босган гуноҳ қилади.   Ўз аҳмоқлиги туфайли одам йўлдан озади-ю,Қалбида эса Яҳовадан ғазабланади.   Бойлик кўпайса, дўстлар ҳам кўпаяди,Камбағални эса ҳатто ёлғиз дўсти ҳам ташлаб кетади+.   Сохта гувоҳ жазога тортилади+,Ҳар нафасда ёлғон сўзлаган омон қолмайди+.   Кўплар сахийнинг илтифоти пайида бўлади,Совға берувчи билан ҳар ким дўстлашади.   Қашшоқнинг ака-укалари ундан нафратланади+,Дўстлари ўзини ундан олиб қочади+, Уларга ёлворса ҳам, ҳеч бири писанд қилмайди.   Фаҳм-фаросатга эга бўлган ўз жонини севади+, Ақл-идрокли муваффақият қозонади+.   Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди,Ҳар нафасда ёлғон сўзлаган ҳалок бўлади+. 10  Аҳмоққа ҳашаматда умр кечириш ярашмаганидай,Хизматкорга ҳам беклар устидан бошқариш асло ярашмайди+. 11  Фаҳм-фаросатли жаҳлини тия олади+,Хатоларни кечириш инсонни безайди+. 12  Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришидайдир+,Марҳамати эса ўт-ўлан устидаги шудринг кабидир. 13  Нодон ўғил отасига кулфат келтиради+,Жанжалкаш* хотин эса томдан ўтаётган чаккадайдир+. 14  Уй ва мол-давлат — отадан мерос,Ақл-идрокли хотин эса Тангри Яҳовадан+. 15  Ялқов қаттиқ уйқуга кетади,Имиллаган киши оч юради+. 16  Худонинг амрига риоя этган жонини* асрайди+,Бепарвонинг йўллари эса уни ўлимга олиб боради+. 17  Бечорага меҳр кўрсатган Тангри Яҳовага қарз беради+,У эса қилган яхшилигини қайтаради+. 18  Умид борида ўғлингга тарбия бер+,Тағин ўлимида айбдор бўлиб қолма+. 19  Жаҳлдор жазога тортилади.Уни қутқаришга уринсанг, буни қайта-қайта қиласан+. 20  Келажакда доно бўлишинг учун+,Маслаҳатга қулоқ солиб, тарбияни қабул қил+. 21  Одам ўз қалбида кўп режа тузади,Аммо Яҳованинг айтгани амалга ошади+. 22  Инсоннинг чиройи меҳр-садоқатидир+.Ёлғончи бўлишдан кўра, камбағал бўлган аълороқ. 23  Яҳовадан қўрқиш ҳаётга етаклайди+.Ундан қўрққан хавф-хатардан холи ором олади+. 24  Ялқов қўлини косага чўзади-ю,Аммо оғзига олиб келишга эринади+. 25  Мазахчининг адабини бер+, шунда тажрибасиз заковатли бўлади+.Фаросатлига ўгит бер, у билимини оширади+. 26  Отасига қўпол муомала қилган, онасини ҳайдаган ўғил,Шармандалигу иснодга қолади+. 27  Ўғлим, таълим-тарбияга қулоқ солмай қўйсанг,Билим сўқмоғидан узоқлашасан. 28  Ярамас гувоҳ адолат устидан кулади+,Ёвузнинг оғзи ёмонликни ямламай ютиб юборади+. 29  Мазахчилар учун ҳукм+,Нодонларнинг орқасига таёқ ҳозирдир+.

Изоҳлар

Ёки «Нолийдиган».
Ёки «ҳаётини».