Юҳанно баён этган хушхабар 1:1–51

  • Калом инсон бўлди (1–18)

  • Яҳёнинг шоҳидлиги (19–28)

  • Исо Худонинг Қўзиси (29–34)

  • Исонинг илк шогирдлари (35–42)

  • Филип ва Натанил (43–51)

1  Азалда Калом бор эди+, Калом Аллоҳ билан эди+ ва Калом бир худо* эди+.  У бошиданоқ Худо билан бўлган.  Ҳамма нарса у орқали вужудга келган+ ва усиз ҳеч нарса бор бўлмаган.  Ҳаёт у орқали вужудга келган. Ҳаёт одамлар учун нур бўлган+.  Нур зулматда порлаб туради+, лекин зулмат уни қоплай олмайди.  Тангри томонидан юборилган бир инсон келди, унинг исми Яҳё+ эди.  У шоҳид сифатида нур ҳақида шоҳидлик қилиш учун келди+, токи у орқали турли одамлар имонга эга бўлишсин.  У нур эмас эди+, аммо нур ҳақида шоҳидлик бериши керак эди.  Турли инсонларга порлаётган чинакам нур ҳали дунёга келиши даркор эди+. 10  У дунёда эди+ ва дунё у орқали пайдо бўлди+, лекин дунё уни танимади. 11  У ўз халқи олдига келди, фақат халқи уни қабул қилмади. 12  Уни қабул қилганларга эса, унинг номига ишонганлари учун+ Тангрининг фарзанди бўлиш ҳуқуқи берилди+. 13  Улар на қон, на тана истаги ва на инсон хоҳиши орқали, балки Худо орқали дунёга келишган+. 14  Калом инсон бўлиб+ орамизда яшади ва биз унинг улуғворлигини — ягона ўғилнинг+ отадан олган улуғворлигини кўрдик. У Худонинг инояти ва ҳақиқатга тўла эди. 15  (Яҳё у ҳақда шоҳидлик бериб, шундай дея хитоб қилди: «Ортимдан келаётган мендан олдинга ўтди, чунки у мендан аввал бор эди».)+ 16  У иноятга тўла бўлгани учун ҳаммамиз унинг иноятини доимо ўзимизда ҳис этардик. 17  Зеро Таврот Мусо орқали берилган эди+, иноят+ ва ҳақиқат эса Исо Масиҳ орқали келди+. 18  Одамлардан ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрмаган+, Отанинг ёнидаги*+ илоҳий зот+ бўлмиш ягона ўғил У ҳақда бизга айтиб берди+. 19  Яҳудийлар Қуддусдан руҳонийлар ва левиларни юбориб, Яҳёдан: «Сен кимсан?» — деб сўрашганида, у шоҳидлик беришдан+ 20  бош тортмай: «Мен Масиҳ эмасман»,— деб очиқ тан олди. 21  Шунда улар: «Унда кимсан? Илёсми?»+ — деб сўрашганида, у: «Йўқ»,— деди. «Балки пайғамбардирсан?»+ — дея сўрашди. У яна: «Йўқ!» — деб жавоб берди. 22  Улар: «Ўзи кимсан? Бизни юборганларга нима деб жавоб беришимизни айт. Ўзинг ҳақингда нима дея оласан?» — дейишди. 23  Яҳё бундай жавоб берди: «Мен Ишаё пайғамбар айтганидай+, “Яҳовага* йўл ҳозирланглар”+, дея саҳрода жар солаётганнинг садосиман». 24  Уларни эса фарзийлар* юборишганди. 25  Улар Яҳёдан яна сўрашди: «Сен на Масиҳ, на Илёс ва на пайғамбар бўлсанг, унда нега халқни сувга чўмдириб юрибсан?» 26  Яҳё уларга жавобан шундай деди: «Мен одамларни сувга чўмдиряпман, аммо орангизда сизлар билмайдиган бир кимса бор. 27  У ортимдан келяпти, лекин мен сандалларининг боғичини ечишга ҳам арзимайман»+. 28  Бу воқеалар Байтанияда, Яҳё сувга чўмдирган Иорданнинг нариги қирғоғида содир бўлди+. 29  Эртаси куни Яҳё олдига келаётган Исони кўриб, деди: «Мана, дунёнинг+ гуноҳини бартараф этадиган+ Худонинг Қўзиси!+ 30  “Ортимдан келаётган, мендан олдинга ўтди, чунки у мендан аввал бор эди”+,— деганим ана шудир. 31  Уни ўзим ҳам билмас эдим, лекин Исроил уни танисин, дея сувга чўмдиргани келдим»+. 32  Яҳё яна шундай шоҳидлик берди: «Муқаддас руҳ каптар сифатида осмондан тушиб, унинг устида қолганини кўрдим+. 33  Уни ўзим ҳам билмас эдим, аммо одамларни сувга чўмдириш учун мени Юборган шундай деди: “Кимнинг устига руҳ тушиб, унда қолганини кўрсанг+, ана ўша муқаддас руҳга чўмдирувчидир”+. 34  Мен уни кўрдим-у, мана бу — Худонинг Ўғли, деб шоҳидлик бердим»+. 35  Эртасига Яҳё иккита шогирди билан яна ўша жойда турганида, 36  Исонинг келаётганини кўриб шундай деди: «Мана, Худонинг Қўзиси!»+ 37  Иккала шогирд эса унинг гапини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашди. 38  Исо ўгирилди-ю, унинг орқасидан эргашиб келаётганларини кўриб: «Сизларга нима керак?» — деб сўради. Улар эса: «Раввий, (маъноси “Устоз”) сиз қаерда турасиз?» — дея сўрашди. 39  Исо уларга жавобан: «Кетдик, кўрасизлар»,— деди. Улар бориб, қаерда турганини кўришди ва ўша куни у билан қолишди. Бу кундузи соат тўртларда* юз берди. 40  Яҳёнинг гапларини эшитиб Исонинг орқасидан эргашганлардан бири, Симун Бутруснинг укаси* Идрис+ эди. 41  Аввалига у акаси Симунни топиб, унга деди: «Биз Масиҳни+ (“мойланган” дегани) топдик». 42  Уни Исонинг ҳузурига олиб келди. Исо унга қараб: «Сиз Юҳаннонинг ўғли Симунсиз+. Энди Кифа* (юнонча “Бутрус”) деб ном оласиз»+,— деди. 43  Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни+ топиб унга: «Менинг издошим бўлинг»,— деди. 44  Идрис ва Бутрус каби Филип ҳам Байтсайда шаҳридан эди. 45  Филип Натанилни+ топиб унга: «Мусо Тавротда баён этган ва пайғамбарлар ёзган Юсуф+ ўғли носиралик Исони топдик»,— деди. 46  Бироқ Натанил унга: «Носирадан ўзи бирон яхшилик чиққанми?» — деб айтди. «Ўзинг бориб, кўргин»,— деди унга Филип. 47  Исо олдига келаётган Натанилни кўрди-ю, у ҳақда: «Ана, ҳақиқий исроиллик, унда ҳечам айёрлик йўқ»+,— деди. 48  Натанил ундан сўради: «Мени қаердан биласиз?» Исо унга шундай деб жавоб берди: «Филип ҳали сизни чақирмасидан олдин, анжир дарахти тагида ўтирганингизни кўрган эдим». 49  Шунда Натанил унга: «Устоз*, сиз Худонинг Ўғли, Исроилнинг Подшоҳисиз»+,— деб айтди. 50  Исо унга жавобан: «“Сизни анжир дарахти тагида кўрдим”,— деганим учун ишоняпсизми? Сиз бундан ҳам буюк ишларни кўрасиз»,— деди. 51  Сўнг: «Ишонаверинг, осмон очилганини ва Аллоҳнинг фаришталари Инсон Ўғлининг* ёнига тушиб-чиқаётганини кўрасизлар»+,— деди.

Изоҳлар

Ёки «илоҳий зот».
Сўзма-сўз «бағридаги». Бу ўзгача илтифот белгисидир.
Сўзма-сўз «чамаси ўнинчи соатда».
Юнончада Идрис Бутруснинг укаси ёки акаси экани аниқ кўрсатилмаган.
«Кифа» ёки «Бутрус» «қоятош», деган маънога эга.
Сўзма-сўз «Рабби». Яҳудий устозларнинг шарафли унвони.