Матто баён этган хушхабар 23:1–39

  • Уламою фарзийларга тақлид қилмаслик (1–12)

  • Уламою фарзийларнинг ҳолига вой (13–36)

  • Исо Қуддус учун ачинади (37–39)

23  Бундан кейин Исо оломонга ва шогирдларига шундай деди:  «Уламою фарзийлар Мусо пайғамбарнинг ўрнини эгаллашган.  Шу сабабли уларнинг ҳамма айтганларини бажаринглар, аммо қилганини қилманглар. Чунки улар айтганларини ўзлари бажаришмайди+.  Улар оғир юкларни боғлаб, одамларнинг елкасига ташлаб қўйишади-ю+, ўзлари эса бу юкларга ҳатто бармоғини ҳам теккизишмайди+.  Барча ишларини хўжакўрсинга қилишади+. Шунингдек, тумордек тақиб юрган дуо қутиларини* катталаштириб+, кийимларининг попукларини узайтиришади+.  Улар зиёфатларда тўрда ўтиришни ва ибодатхоналарда юқори ўринни эгаллашни+,  бозор майдонларида алик олишни ва уларни “устоз”*, деб аташларини яхши кўрадилар.  Бироқ сизлар “устоз”, деб аталишга кўнманг, чунки биргина Устозингиз бор+. Сизлар эса барчангиз биродарсизлар.  Қолаверса, ер юзида ҳеч кимни “ота”*, деб атаманглар, чунки биргина Отангиз бор+. У — самовий Отангиз. 10  Ўзингизни “йўлбошчи”, деб ҳам атаманглар, зеро биргина Йўлбошчингиз бор. У ҳам бўлса Масиҳдир. 11  Шундай экан, орангизда ким буюк бўлса, у сизларга хизматкор бўлсин+. 12  Ким ўзини юқори тутса — пасайтирилади+, кимки ўзини паст олиб юрса — юксалтирилади+. 13  Эй уламою фарзийлар, иккиюзламачилар, ҳолингизга вой! Боиси, сизлар Осмон Шоҳлигининг эшикларини инсонларга бекитиб қўйяпсизлар. Ўзларингиз ҳам кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларга ҳам тўсқинлик қиляпсизлар+. 14  * —— 15  Эй уламою фарзийлар, иккиюзламачилар+, ҳолингизга вой! Негаки, сизлар ҳеч бўлмаганда бир кишини динингизга киритиш учун денгизу қуруқликни айланиб чиқасизлар. Мақсадга эришгач эса, уни жаҳаннамга* ташланадиган даражада, ўзингиздан икки баравар баттарроқ қиласизлар. 16  Эй кўр йўлбошчилар+, ҳолингизга вой! Зеро сизлар: “Агар кимдир маъбадни ўртага қўйиб қасам ичса, ҳечқиси йўқ. Борди-ю, маъбаднинг олтинини ўртага қўйиб қасам ичса, уни бажариши шарт”+,— дейсизлар. 17  Аҳмоқу кўрлар! Қайси бири муҳимроқ: олтинми ёки уни муқаддас қилган маъбадми? 18  Шунингдек сизлар: “Агар кимдир қурбонгоҳ ҳаққи қасам ичса, ҳечқиси йўқ. Борди-ю, киши унинг устидаги назр ҳаққи қасам ичса, қасамини бажариши шарт”,— дейсизлар. 19  Эй кўрлар! Қайси бири муҳимроқ: назрми ёки уни муқаддас қилувчи қурбонгоҳми? 20  Шунинг учун, кимки қурбонгоҳ ҳаққи қасам ичса, унинг устидаги ҳамма нарса ҳаққи қасам ичган бўлади. 21  Ким маъбадни ўртага қўйиб қасам ичса, маъбад ва унда яшайдиган Худони+ ўртага қўйиб қасам ичган ҳисобланади. 22  Осмон ҳаққи қасам ичган киши эса Худонинг тахти ва шу тахтда ўтирган Зот ҳаққи қасам ичган бўлади. 23  Эй уламою фарзийлар, иккиюзламачилар, ҳолингизга вой! Чунки сизлар ялпиз, укроп ва зирадан ушр берасизлар-у+, аммо Тавротда муҳим саналган адолат+, раҳм-шафқат+ ва садоқатга аҳамият бермай қўйгансизлар. Уларни бажариш керак бўлганидай, бошқаларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак+. 24  Кўр йўлбошчилар+, сизлар чивинни сузиб чиқарасизлар-у+, туяни ютиб юборасизлар!+ 25  Эй уламою фарзийлар, иккиюзламачилар, ҳолингизга вой! Боиси, сизлар пиёлаю товоқнинг сиртини тозалайсизлар+, лекин уларнинг ичи очкўзлик*+ ва тийиқсизликка тўла+. 26  Эй кўр фарзий, аввалига пиёла ва товоқнинг ичини тозала. Шунда уларнинг сирти ҳам тоза бўлади. 27  Эй уламою фарзийлар, иккиюзламачилар+, ҳолингизга вой! Негаки, сизлар усти безатилган, ичи эса ўликларнинг суяклари ва ҳар турли ифлосликларга тўлиб-тошган оқланган қабрга ўхшайсизлар+. 28  Шу сингари, сизлар ҳам ташқаридан одил бўлиб кўринсангиз-да, ичингиз иккиюзламачилик ва қонунсизликка тўла+. 29  Эй уламою фарзийлар, иккиюзламачилар+, ҳолингизга вой! Зеро сизлар пайғамбарларга қабрлар барпо этиб, одил кишиларнинг мозорларини безаб+, 30  шундай дейсизлар: “Агар биз ота-боболаримиз даврида яшаганимизда, уларга қўшилиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик”. 31  Шу тариқа, пайғамбарларни ўлдирганларнинг ўғиллари эканингизни ўзларингиз тасдиқлаяпсиз+. 32  Қани, ота-боболарингиз бошлаган ишни битириб қўйинглар. 33  Вой илонлар, вой илонлар зоти-ей+, жаҳаннамга* ташланиш ҳукмидан қандай қочиб қутуласизлар?+ 34  Ана шунинг учун сизларга пайғамбарлар+, донишмандлару мураббийларни+ юбориб турибман. Улардан айримларини ўлдирасизлар+ ва устунга михлайсизлар, баъзиларини ибодатхоналарингизда қамчилаб+, шаҳардан шаҳарга қувасизлар+. 35  Шу йўсин, одил киши бўлган Ҳобилнинг қонидан тортиб+, муқаддас чодир билан қурбонгоҳ ўртасида сизлар ўлдирган Барахия ўғли Закариёнинг қонигача+, ер юзида тўкилган барча одил кишиларнинг қони сизларнинг бўйнингизда бўлади. 36  Ишонаверинг, ушбу гуноҳларнинг ҳаммаси учун бу насл жавобгарликка тортилади. 37  Эҳ, Қуддус, Қуддус, пайғамбарларни ўлдириб, ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар!+ Товуқ жўжаларини қанотлари остига тўплаганидай, мен ҳам неча марта болаларингни тўпламоқчи бўлдим! Аммо сен хоҳламадинг+. 38  Ана энди бу маъбад* ҳувуллаб қолади*+. 39  Сизларга айтиб қўяй: “Яҳованинг* номидан келаётган муборак!”+ — деб айтмагунингизча, мени кўрмайсизлар».

Изоҳлар

Бу қутичалар ичига Муқаддас Ёзувлардан парчалар солинган бўлиб, уни пешонасига ва чап қўлига тақиб юришган.
Сўзма-сўз «рабби». Яҳудий устозларнинг шарафли унвони.
Исо бу ерда «ота» сўзини расмий ёки диний ном сифатида қўлламасликни айтган.
Ёки «талончилик».
Сўзма-сўз «уйингиз».
Бошқа вариант «сизларга вайрона ҳолда қолади».