Забур 86:1–17

  • Яҳовага ўхшаш худо йўқ

    • Яҳова кечиришга тайёр (5)

    • Барча халқлар Яҳовага топинади (9)

    • «Ўз йўлинг ҳақида менга таълим бер» (11)

    • «Юрагимни бутун қил» (11)

Довуднинг ибодати. 86  Эй Яҳова, ибодатимга қулоқ тутиб жавоб бер,Зеро, мен мазлум ва фақирман+.   Жонимни* асра, чунки мен садоқатлиман+. Сенга суянаётган хизматкорингни омон сақла,Ахир Сен менинг Худойимсан+.   Менга илтифот кўрсат, эй Яҳова+,Чунки кун бўйи Сенга мурожаат қиламан+.   Хизматкорингга қувонч бахш эт,Сабаби, ўзимни Сенга бағишладим, эй Яҳова.   Сен, эй Яҳова, меҳрибон+ ва кечиришга тайёрсан+.Сенга мурожаат қилганлардан меҳр-садоқатингни аямайсан+.   Ибодатимни тингла, эй Яҳова,Ёрдам сўраб қилган илтижоимни эшит+.   Мусибат кунимда Сенга юзланаман+,Боиси, Сен менга жавоб берасан+.   Эй Яҳова, Сенга тенг келадиган худо йўқ+,Сеникига ўхшаш ишлар ҳам йўқ+.   Сен яратган халқларнинг бариОлдингга келиб мук тушади, эй Яҳова+.Улар исмингни улуғлайди+. 10  Зеро, Сен буюксан, мўъжизавий ишлар яратасан+.Сен — ягона Худосан+. 11  Эй Яҳова, Ўз йўлинг ҳақида менга таълим бер+, Токи ҳақиқат йўлингдан юрайин+. Исмингдан қўрқишим учун, юрагимни бутун қил+. 12  Эй, Тангрим Яҳова, бутун қалбим билан Сенга ҳамду сано айтаман+.Исмингни тоабад шарафлайман, 13  Менга бўлган меҳр-садоқатинг ғоят буюкдир,Сен жонимни мозор* қаъридан сақлаб қолдинг+. 14  Эй Тангрим, ўзбилармон одамлар менга қарши чиқмоқда+,Шафқатсиз кишилар жонимни олиш пайида юрибди.Улар Сени назар-писанд қилмайди+. 15  Сен эса, эй Яҳова, шафқатли ва раҳмдил*,Сабр-тоқатли*, меҳр-садоқат ва ҳақиқатга* бой Худосан+. 16  Менга назар солиб, илтифот кўрсат+. Хизматкорингга куч-қувват ато эт+,Чўринг ўғлини омон сақла. 17  Менга ҳимматинг аломатини кўрсат.Токи мендан нафратланадиганлар буни кўриб, уятга қолсин. Чунки Сен, эй Яҳова, мададкорим ва юпатувчимсан.

Изоҳлар

Ёки «Ҳаётимни».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ёки «марҳаматли».
Ёки «ғазабланишга шошмайдиган».
Ёки «садоқатга».