Забур 23:1–6

  • «Яҳова менинг Чўпонимдир»

    • «Ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмайман» (1)

    • «У менга куч бахш этади» (3)

    • «Косамни лим-лим тўлдирасан» (5)

Довуд саноси. 23  Яҳова менинг Чўпонимдир+. Ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмайман+.   Ям-яшил яйловларда У менга ором беради,Серсув, роҳатбахш жойларга* бошлаб боради+.   У менга куч бахш этади+. Ўз исми ҳаққи мени адолат сўқмоқлари бўйлаб етаклайди+.   Ҳатто тим қоронғи водийда юрсам ҳам+,Хавф-хатардан қўрқмайман+.Чунки Сен мен билансан+,Ўз таёғинг билан менга мадад* берасан.   Душманларим кўзи олдида мен учун дастурхон ёзасан+. Бошимга мой суртиб+,Косамни лим-лим тўлдирасан+.   Ҳиммат ва меҳр-садоқат умрим бўйи менга ҳамроҳ бўлади+,Бутун ҳаётимни Яҳованинг уйида ўтказаман+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «сокин сувларга».
Ёки «тасалли».