Галатияликларга 6:1–18

  • Бир-биримизнинг оғирликларимизни кўтарайлик (1–10)

    • «Инсон нима экса, шуни ўради» (7, 8)

  • Суннат аҳамиятга эга эмас (11–16)

    • Янги ижод (15)

  • Хотима (17, 18)

6  Биродарлар, агар одам билмаган ҳолда бирон-бир хато қилиб қўйса, маънан етук бўлган сизлар, бундай кишини мулойимлик билан тузатишга урининглар+. Шунингдек, васвасага тушмаслик учун+ ўзингизни назорат қилинглар+.  Бир-бирингизнинг оғирликларингизни кўтаринглар+ ва шу тарзда Масиҳнинг қонунини+ бажаринглар.  Агар бирор киши ҳеч ким бўлмай туриб ўзи ҳақида юқори фикрда бўлса+, у ўзини алдаган бўлади.  Лекин ҳар ким ўз ишини текширсин+, шунда ўзини бошқалар билан солиштирмай ўзига қарасагина+, суюнишга сабаб топади.  Зеро ҳар ким ўз аравасини ўзи тортади+.  Бундан ташқари, Худонинг каломидан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай яхши нарсани баҳам кўрсин+.  Адашманглар, Худони лақиллатиб бўлмайди*. Инсон нима экса, шуни ўради+.  Ким ўз танасига уруғ экса, танасидан чирийдиган нарса ўриб олади. Кимки муқаддас руҳга экса, муқаддас руҳдан мангу ҳаёт ўриб олади+.  Хуллас, яхшилик қилишда таслим бўлмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида ҳосилини ўриб оламиз+. 10  Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса имондошларимизга яхшилик қилайлик. 11  Қаранглар, сизларга ўз қўлим билан, катта-катта ҳарфлар билан ёздим. 12  Сизларни суннат қилинишга мажбур этаётганлар, аслида танага оид нарсалар билан яхши таассурот қолдирмоқчилар. Улар буни Исо Масиҳнинг азоб устуни* учун таъқибларга дучор бўлмаслик ниятида қиляптилар. 13  Суннат қилинаётганлар ўзлари Тавротга риоя этишмаяпти+, бироқ танангиз билан мақтаниш учун сизларни суннат қилишмоқчи. 14  Илойим, мен Ҳазрати Исо Масиҳнинг азоб устунидан ташқари ҳеч нарса билан мақтанмайин+. У орқали дунё мен учун, мен эса дунё учун ўлдим. 15  Суннат ҳам, суннатсизлик ҳам ҳеч нарса эмас+, балки янги ижод+ аҳамиятга эга. 16  Бу қоидага кўра йўл тутадиганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг Исроилига+ тинчлик ва раҳм-шафқат бўлсин. 17  Бундан буён менга ҳеч ким қийинчилик туғдирмасин, чунки мен танамда Исонинг қули деган тамғани олиб юрибман+. 18  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти, сиз биродарлар намоён этаётган руҳиятингизга ёр бўлсин. Омин.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «Худонинг устидан кулиб бўлмайди».