Галатияликларга 3:1–29

  • Қонун талабларини бажариш ва имон (1–14)

    • «Одил киши имони туфайли яшайди» (11)

  • Иброҳимга ваъда Қонун бўйича берилмаган (15–18)

    • Масиҳ Иброҳимнинг зурриёти (16)

  • Тавротнинг берилиши ва мақсади (19–25)

  • Имон орқали Худонинг ўғиллари бўлиш (26–29)

    • Иброҳимнинг зурриёти Масиҳга тегишли (29)

3  Эй ақлсиз галатияликлар, ким сизларга бундай ёмон таъсир қилди?+ Ахир Исо Масиҳнинг устунга михланганини гўё ўз кўзларингиз билан кўргандай бўлгансиз-ку+.  Фақат бир нарсани сизлардан билиб олмоқчиман: сизлар муқаддас руҳни қонунга риоя қилиш орқали олдингизми ёки эшитганингизга ишонганингиз орқалими?+  Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Муқаддас руҳга мувофиқ тарзда яшашдан бошлаб, танага мувофиқ тарзда яшаш билан якунламоқчимисизлар?+  Бекорга шунча азоб чекканмисизлар? Бекорга деб ўйламайман.  Сизларга муқаддас руҳни берувчи ва ораларингизда қудратли ишларни кўрсатувчи+, буни қонунга риоя этаётганингиз туфайли қиладими ёки эшитганингизга ишонганингиз туфайлими?  Мана, Иброҳим ҳам «Яҳовага* ишонди ва шунинг учун одил деб тан олинди»+.  Албатта сизларга маълумки имонини маҳкам тутганлар Иброҳим ўғилларидир+.  Қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилганидек, Аллоҳ барча миллатлардан бўлган инсонларни имонлари туфайли одил деб эълон қилишини олдиндан кўра билиб, Иброҳимга: «Сен орқали барча халқлар барака топади»+,— деб хабар қилган.  Шу сабабли, имонини маҳкам тутганлар ҳам имонли бўлган Иброҳим билан бирга барака топишмоқда+. 10  Қонун талаб қилган ишларга таянганларнинг барчаси лаънат остидадирлар. Зеро Муқаддас Ёзувларга биноан: «Кимки Қонун китобида ёзилганларнинг барига доимо риоя қилмаса, лаънати бўлсин»+. 11  Ҳеч ким қонун орқали Тангрининг назарида одил деб эълон қилинмайди+, чунки «одил киши имони туфайли яшайди»+. 12  Таврот эса имон билан боғлиқ эмас, аксинча «уларга риоя қилган киши улар туфайли яшайди»+. 13  Масиҳ тўлов бериб+ Тавротнинг лаънатидан бизни озод қилди+ ва ўзи бизнинг ўрнимизга лаънати бўлди. Чунки Муқаддас Ёзувларга кўра: «Устунга осилган ҳар қандай киши лаънатидир»+. 14  Бу эса, Иброҳимга ваъда қилинган баракалар Исо Масиҳ орқали бошқа халқларга ҳам ёйилиб+, имонимиз туфайли ваъда этилган муқаддас руҳни олишимиз учун+ содир бўлди. 15  Биродарлар, инсонлар ҳаётидан бир мисол келтирай: аҳд инсонлар томонидан қилинса-да, уни ҳеч ким бекор этолмайди ва унга қўшимча ҳам киритолмайди. 16  Иброҳимга ва унинг зурриётига* ваъдалар берилганди+. «Зурриётларига» дея кўпчилик ҳақида айтилмаган, аксинча, «сенинг зурриётингга бераман» деб битта киши, яъни Масиҳ кўзда тутилган+. 17  Шуни айтмоқчиманки, илгари Худо томонидан қилинган аҳд, ундан 430 йил кейин пайдо бўлган+ Таврот томонидан бекор қилинмади ва берилган ваъдани йўққа чиқармади. 18  Агар мерос қонун бўйича берилса, унда у ваъда бўйича берилган бўлмайди. Аммо Худо меросни Иброҳимга ваъда орқали берган+. 19  Унда Таврот нима учун берилган? Ваъдани олган зурриёт* келмагунча+ жиноятларни ошкор этиш учун+, фаришталар орқали+, воситачининг қўли билан берилган+. 20  Фақат битта тараф бўлганда воситачининг кераги бўлмайди. Бу аҳдда ягона тараф Аллоҳдир. 21  Ундай бўлса Таврот Худонинг ваъдаларига қаршими? Асло! Борди-ю, ҳаёт ато этадиган қонун берилганида эди, унда одилликка аслида қонунга риоя қилиш орқали эришиларди. 22  Исо Масиҳга бўлган ишончга асосланган ваъда имони борларга берилиши учун, Муқаддас Ёзувлар ҳамма нарсани гуноҳга банди қилди. 23  Бироқ имон пайдо бўлишидан аввал, бизлар қонуннинг назорати остида эдик ва бу имон очилишини кутардик+. 24  Шу йўсин, Таврот имон орқали одил деб эълон қилинишимиз учун+ Масиҳга етаклайдиган тарбиячимиз бўлган+. 25  Энди эса имон пайдо бўлганидан сўнг+ биз тарбиячининг назорати остида эмасмиз+. 26  Исо Масиҳга бўлган имон орқали+ ҳаммангиз Худонинг ўғилларисиз+. 27  Сувга чўмиб Масиҳ билан бирликда бўлган ҳаммангиз Масиҳ сингари бўлдингиз*+. 28  Энди на яҳудий, на юнон+, на қул, на озод+, на эркак ва на аёл бор+. Чунки ҳаммангиз Исо Масиҳ билан бирликдасиз+. 29  Агар Масиҳга тегишли бўлсангизлар, унда сизлар чинакамига Иброҳимнинг зурриёти*+, ваъдага кўра+ меросхўрсизлар+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғига».
Сўзма-сўз «уруғ».
Ёки «Масиҳга буркандингиз».
Сўзма-сўз «уруғи».