Юҳанно олган ваҳий 5:1–14

  • Еттита муҳри бор ўрама битик (1–5)

  • Қўзи ўрама битикни олади (6–8)

  • Қўзи ўрама битикни очишга лойиқ (9–14)

5  Тахтда Ўтирганнинг+ ўнг қўлида, олди ва орқасига ёзилган, еттита муҳр билан муҳрланган ўрама битикни кўрдим.  Шунингдек, мен кучли фариштани ҳам кўрдим. У баланд овозда шундай эълон қиларди: «Ўрама битикдан муҳрларни ечиб, уни очишга лойиқ ким бор?»  Аммо осмонда ҳам, ерда ҳам, ер остида ҳам ўрама битикни очиб ичига назар сола оладиган ҳеч кимса йўқ эди.  Ўрама битикни очиб ичига назар солишга лойиқ зот топилмагани учун мен кўп йиғладим.  Лекин бир оқсоқол менга шундай деди: «Йиғлама. Мана, Яҳудо қабиласидан+ бўлган Арслон, Довуднинг+ илдизи+ ғолиб чиқди+. Шу сабабли, ўрама битикдаги етти муҳрни у ечади».  Тахт ёнида*, тўрт жонзот ҳамда оқсоқоллар ўртасида+ худди бўғизлангандай+ бир қўзи+ турганини кўрдим. Унинг еттита шохи ва еттита кўзи бор эди. Бу кўзлар, Аллоҳнинг бутун ер юзига юборган еттита руҳини+ билдиради.  Қўзи дарҳол бориб тахтда Ўтирганнинг+ ўнг қўлидаги ўрама битикни олди.  У ўрама битикни олганида, тўрт жонзот ва 24 оқсоқол+ Қўзининг олдида тиз чўкишди. Уларнинг ҳар бирида арфа ва тутатқига тўлдирилган олтин коса бор эди. (Тутатқи муқаддас кишиларнинг ибодатларидир.)+  Улар ушбу янги қўшиқни куйлашарди+: «Сен ўрама битикни олиб, муҳрини ечишга лойиқсан, зеро сен бўғизланиб, Худо учун ўз қонинг эвазига+ барча қабила, тил, халқ ва миллатлардан инсонларни сотиб олдинг+. 10  Улардан Худо учун бир шоҳлик яратиб+, Унинг руҳонийлари этиб тайинладинг+. Улар ер юзи устидан шоҳлик қиладилар»+. 11  Сўнг тахт, жонзотлар ва оқсоқоллар атрофида турган тумонат фаришталарнинг овозини эшитдим. Уларнинг сони ўн мингларча ўн минглар ва минг-мингларча эди+. 12  Улар баланд овозда: «Бўғизланган Қўзи+ қудрат, бойлик, донолик, куч, шараф, шуҳрат ва ҳамду санога лойиқдир!»+ — дейишарди. 13  Кўкдаги, ердаги, ер остидаги+ ва денгиздаги барча жонзотлар ушбу сўзларни айтаётганини эшитдим: «Тахтда Ўтирганга+ ва Қўзига+ абадулабад ҳамду сано, шон-шараф+, шуҳрат ва қудрат бўлсин»+. 14  Тўрт жонзот: «Омин!» — деди. 24 Оқсоқоллар эса тиз чўкиб Аллоҳга сажда қилишди.

Изоҳлар

Ёки «марказда».