Юҳанно олган ваҳий 16:1–21

  • Худонинг еттита қаҳр косаси (1–21)

    • Ерга (2), денгизга (3), дарёлару булоқларга (4–7), қуёшга (8, 9), йиртқич ҳайвоннинг тахтига (10, 11), Фурот дарёсига (12–16), ва ҳавога тўкилади (17–21)

    • Худонинг Армагеддон жанги (14, 16)

16  Мен муқаддас жойдан*+ еттита фариштага баланд овозда қуйидагича дейилганини эшитдим: «Боринглар, Худонинг еттита қаҳр косасини ерга тўкиб юборинглар!»+  Биринчи фаришта бориб косасини ер юзига тўкди+. Шунда йиртқич ҳайвоннинг тамғасига эга бўлган+ ва унинг тасвирига сиғинган кишиларда+ дардли ва ёмон йирингли яралар+ пайдо бўлди.  Иккинчи фаришта косасини денгизга тўкди+ ва у ўликнинг қонига ўхшаш тус олди+. Денгиздаги ҳар қандай тирик жон ҳалок бўлди+.  Учинчи фаришта косасини дарёлару булоқларга тўкди+ ва улар ҳам қонга айланди+.  Мен сувлар фариштаси шундай деганини эшитдим: «Ҳозир бор, илгари ҳам мавжуд бўлган+ садоқатли Аллоҳимиз+, Сен одилсан. Зеро бундай ҳукмларни Сен чиқардинг+.  Улар муқаддас кишилару пайғамбарларнинг қонини тўкишгани учун+, уларга ичгани қон бердинг+. Улар бунга лойиқдир»+.  Кейин эса қурбонгоҳнинг қуйидаги сўзларини эшитдим: «Ҳа, Қодир Тангримиз Яҳова*+, Сенинг ҳукмларинг тўғри ва адолатлидир»+.  Тўртинчи фаришта косасини қуёшга тўкди+ ва қуёшга одамларни олов билан куйдиришга изн берилди.  Жазирама одамларни куйдирарди, аммо улар бу ўлатларга ҳукми ўтадиган Худонинг исмига лаънат айтишарди. Улар на тавба қилишди, на Уни шарафлашди. 10  Бешинчи фаришта косасини йиртқич ҳайвоннинг тахтига тўкиб юборди ва унинг салтанати зимистонга чулғанди+. Шунда одамлар оғриқдан тилларини тишлай бошлашди. 11  Лекин улар оғриқлари ва яралари учун самовий Худони лаънатлашди ва қилган ишларидан пушаймон бўлишмади. 12  Олтинчи фаришта косасини буюк Фурот дарёсига+ тўкди ва кунчиқардан бўлган шоҳларга йўл ҳозирланиши учун+ унинг сувлари қуриб қолди+. 13  Сўнгра аждаҳонинг+ оғзидан, йиртқич ҳайвоннинг оғзидан ва сохта пайғамбарнинг оғзидан бақага ўхшаган учта нопок ваҳий* чиқаётганини кўрдим. 14  Бу ваҳийлар аслида жинлардан бўлиб, улар мўъжизалар яратишяпти+. Улар Қодир Аллоҳнинг улуғ кунида+ юз берадиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплаш учун чиқишяпти+. 15  «Мана, мен ўғри каби келяпман+. Яланғоч юриб, шарманда бўлмаслик учун устки кийимини асраб+, бедор турган киши+ бахтлидир». 16  Улар шоҳларни ибронийча Армагеддон*+ деб аталмиш жойга тўпладилар. 17  Еттинчи фаришта косасини ҳавога тўкиб юборди. Муқаддас жойдаги*+ тахтдан: «Амалга ошди!» — деган баланд садо келди. 18  Шунда чақмоқлар чақиб, товушлар эшитилди, момақалдироқ гумбурлаб, қаттиқ зилзила бўлди. Бундай қаттиқ зилзила одамлар пайдо бўлганидан буён юз бермаган+. 19  Буюк шаҳар+ уч қисмга бўлиниб, халқларнинг шаҳарлари қулади. Худо Ўз қаҳр-ғазаб шароби билан тўлган косани бериш учун+ Буюк Бобилни+ эслади. 20  Ҳар бир орол қочди ва тоғлар кўздан ғойиб бўлди+. 21  Осмондан одамларнинг устига оғирлиги бир талант* келадиган йирик дўл ёғди+. Одамлар эса дўл ўлати+ учун Худога лаънат айтишди. Чунки бундай ўлат ниҳоятда кучли эди.

Изоҳлар

Яъни маъбаднинг Энг муқаддас хонасидан.
Сўзма-сўз «руҳ».
Юн. Ҳор-Магидўн. Луғатга қ.
Яъни маъбаднинг Энг муқаддас хонасидаги.
Юнон таланти=20,4 кг. Илованинг Б14 мавзусига қ.