Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб 9:1–15

  • Эҳсон яхши ният билан берилиши лозим (1–15)

    • «Аллоҳ қувонч билан берганни севади» (7)

9  Муқаддас кишиларга хизмат қилишга келсак+, бу ҳақда ёзишимга аслида ҳожат йўқ.  Боиси, ёрдам беришга тайёр эканингизни билганим учун, македонияликларга Ахаядагилар бир йилдан буён тайёр туришибди деб, сизлар билан мақтаниб юрибман. Сизларнинг ғайратингиз уларнинг аксариятини ҳаракатга солди.  Бироқ сизлар билан мақтанганимиз қуруқ сўз бўлиб чиқмаслиги учун ва худди айтганимдай, тайёр туринглар деб, олдингизга биродарларни жўнатяпман.  Акс ҳолда македониялик биродарлар мен билан бирга бориб, тайёр эмаслигингизни кўришса, тағин сизлар ҳам, сизларга шунчалик ишонган биз ҳам уятга қолмайлик.  Шу сабабли биродарларни биздан аввал боришга ундадим. Улар ўзларингиз сахийлик билан беришни ваъда қилган эҳсонингизни зўрлаб олинган нарса каби эмас, сахийлик билан берилган нарса сингари олдиндан тайёрлаб қўйишади.  Бунга нисбатан шуни айтмоқчиман: қизғаниб эккан, оз ўриб олади, сахийлик билан эккан эса мўл ўриб олади+.  Ҳар бир инсон норози бўлиб ёки мажбурият юзасидан эмас, балки кўнглида ният қилганини берсин+. Чунки Аллоҳ қувонч билан берганни севади+.  Бундан ташқари, Худо Ўзининг мўл-кўл иноятини устингизга ёғдиришга қодир. Шу йўсин сизлар доим барча зарурий нарсаларга эга ва хайрли ишларга бой бўласизлар+.  (Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «У сахийлик билан тарқатади, ночорлар билан бўлишади. Унинг одиллиги тоабад бор бўлади»+. 10  Деҳқонга уруғни, ейдиганга нонни берган Аллоҳ, сизларга экиш учун уруғни мўл-кўл қилиб беради ҳамда одиллигингизнинг самарасини орттиради.) 11  Ҳар жиҳатдан сахийликни намоён этишингиз учун, Тангри сизларга ҳар томондан барака ато этяпти. Бизнинг саъй-ҳаракатимиз орқали бундай сахийлик инсонларни Худога шукроналар айтишга ундамоқда. 12  Негаки бу хизматингиз нафақат муқаддас кишиларнинг эҳтиёжларини ошиғи билан қондириши+, балки Аллоҳга кўпдан-кўп миннатдорчиликлар келтириши лозим. 13  Улар ушбу хизматнинг самарасини кўриб, сизлар очиқдан-очиқ эълон қилаётган Масиҳ ҳақидаги хушхабарга итоаткорлигингиз учун ҳамда уларга ва бошқаларга сахийлик билан берган хайр-эҳсонингиз учун Худони улуғлашмоқда+. 14  Тангрининг сизларга кўрсатган чексиз иноятидан хабардор бўлган ҳолда, улар сизларни севишини билдириб, сизлар учун Худога илтижо қилишяпти. 15  Сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳадяси учун Аллоҳга шукрлар бўлсин!

Изоҳлар