Тимўтийга йўлланган биринчи мактуб 6:1–21

  • Қуллар хўжайинларини ҳурмат қилиши керак (1, 2)

  • Сохта устозлар ва пулпарастлик (3–10)

  • Худонинг хизматчиси учун йўл-йўриқлар (11–16)

  • Эзгу ишлар билан бойиш (17–19)

  • Ишониб топширилган нарсаларни сақлаш (20, 21)

6  Аллоҳнинг исми ва Унинг таълимоти ҳақоратланмаслиги учун+, қуллик бўйинтуруғи остида бўлганлар хўжайинларини тўла ҳурматга лойиқ ҳисобласинлар+.  Хўжайинлари имонли бўлганлар эса биродар деб, ўз хўжайинларига ҳурматсизлик қилмасинлар. Аксинча, уларга янада кўпроқ тиришиб хизмат қилсинлар. Чунки уларнинг ҳалол хизматидан фойда оладиган хўжайинлар — имондошлари ва уларнинг севикли биродарлари. Бу борада таълим бериб, насиҳат қил.  Агар қандайдир киши сохта таълимотни ёйса, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг соғлом сўзлари+ ва художўйликка* мувофиқ таълимотга қўшилмаса+,  у мағрурланиб кетган ва ҳеч нарсани тушунмаяпти+. У сўроқ-саволлар ҳамда сўзлар дастидан баҳслашиш касаллигига чалинган+. Бу эса ҳасад, жанжалкашлик, туҳмат* ва бадгумонликни,  шунингдек, ҳақиқатдан узоқлашган ва ақли бузуқ одамлар+ ўртасида арзимаган нарсалар ҳақида узлуксиз тортишувларга сабаб бўлади. Улар художўйлик туфайли бирор нарсага эришиш мумкин, деб ўйлашади+.  Албатта, художўйлик+ ва борига қаноат қилиш орқали кўп нарсага эришиш мумкин.  Биз дунёга ҳеч нарса олиб келмадик ва ундан ҳеч нарса олиб кета олмаймиз ҳам+.  Хуллас, егулик ва кийимимиз* бор бўлса, шулар билан қаноат қилайлик+.  Бойиб кетиш ниятида юрганлар эса васвасага тушиб, тузоққа илиниб+, инсонларни ҳалокату ўлимга олиб борадиган кўп бемаъни ва зарарли истакларга мубтало бўладилар+. 10  Ҳар турли ёмонликнинг негизи пулпарастликдир. Баъзилар унга берилиб, имондан қайтишди ва кўпгина азобларга дуч келиб, ўзларини яралашди+. 11  Бироқ сен, эй Худонинг хизматчиси, булардан узоқлаш. Бунинг ўрнига одиллик, художўйлик, имон, муҳаббат, сабр-бардош ва мулойимлик+ каби фазилатларни ривожлантиришдан тўхтама. 12  Имон учун жон-жаҳдинг билан кураш, абадий ҳаётни маҳкам ушла. Чунки сен шу ҳаёт учун даъват этилиб, у ҳақда кўп одамлар олдида яхши шоҳидлик бергансан. 13  Понтий Пилатга очиқчасига шоҳидлик қилган Исо Масиҳ+ ҳамда борлиққа ҳаёт ато этиб турган Худо олдида сенга буюраман: 14  Ҳазрати Исо Масиҳнинг ошкор бўлишигача+ беғубор ва беайб қолиб, ушбу буйруққа амал қил. 15  Бахтиёр ва ягона Ҳукмдор, подшоҳларнинг Подшоҳи, Олий Ҳазратимизнинг+ ошкор бўлиши эса белгиланган вақтда содир бўлади. 16  Танҳо у ўлмасликка эга бўлиб+, яқинлашиб бўлмайдиган нурда туради+, уни ҳеч бир инсон кўрмаган ва кўра олмайди+. Унга шон-шуҳрат ва абадий куч-қудрат бўлсин! Омин. 17  Бу замонда* бой бўлганларга шундай буюр: улар кеккаймасинлар ҳамда бевафо бойликка эмас+, балки завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл-кўл қилиб тақдим этаётган Аллоҳга таянсинлар+, 18  яхшилик қилиб, эзгу ишлари билан бойисинлар, сахий бўлсинлар ва бор нарсаларини баҳам кўришга шай турсинлар+, 19  ҳақиқий ҳаётни қўлдан бой бермаслик учун+, келажакка мустаҳкам пойдевор бўладиган ҳамда йўқ бўлмайдиган хазина тўпласинлар+. 20  Ўғлим Тимўтий, сенга ишониб топширилган нарсаларни сақлаб+, муқаддас нарсаларни булғайдиган қуруқ гаплардан ва «билим», деб аталган ихтилофлардан четда юр+. 21  Сабаби, баъзилар бундай «билим» билан керилиб, имондан қайтишди. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Ёки «ҳақоратли сўзлар».
Бошқа вариант «бошпанамиз». Сўзма-сўз «қопламамиз».