Ҳизқиё 18:1–32

  • Ҳар ким ўз гуноҳлари учун жавобгар (1–32)

    • Гуноҳ қилаётган жон ўлади (4)

    • Фарзанд отасининг гуноҳлари учун айбдор бўлмайди (19, 20)

    • Худо ёвуз одамнинг ўлимидан завқ топмайди (23)

    • Тавба ҳаётни сақлаб қолади (27, 28)

18  Яҳова менга яна сўзини аён қилди:  «Сизлар Исроил юртида: “Оталар нордон узум еди, ўғилларининг эса тишлари қамашяпти”+,— деб айтиб юрган мақол нимани англатади?  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки, Исроилда бу мақолни бошқа айтиб юрмайсизлар.  Ҳамма одамларнинг жони Менга тегишлидир. Отанинг жони ҳам, боланинг жони ҳам Менга тегишли. Фақат гуноҳ қилаётган жон ўлади”.  “Дейлик, киши одил бўлиб, адолатли ва тўғри ишлар қилади.  Тоғларда бутларга келтирилган қурбонликларни емайди+, Исроил хонадонининг жирканч бутларига* умид боғламайди, яқинининг хотини билан ётмайди+, аёл ҳайз кўрганда у билан жинсий алоқа қилмайди+.  У ҳеч кимга ёмон муомала қилмайди+, аксинча қарздор киши гаровга қолдирган нарсани қайтариб беради+. У талончилик қилмайди+, аксинча оч кишига ўз овқатини беради+ ва яланғоч кишини кийинтиради+.  У фоиз талаб қилмайди, судхўрлик ҳам қилмайди+, аксинча адолатсизларча йўл тутишдан қочади+, даъволашаётган томонларга адолат ила ҳукм чиқаради+,  низомларим ва ҳукмларимни бажариб, виждонан йўл тутади. Бундай киши одил бўлиб, албатта яшайди”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. 10  “Дейлик, бу кишининг ўғри+ ёки қотил+, ё шунга ўхшаш бошқа ишларни қиладиган ўғли бор. 11  Отаси буларнинг бирортасини қилмаса ҳам, у тоғларда бутларга келтирилган қурбонликларни ейди, яқинининг хотини билан ётади, 12  муҳтож ва камбағалга ёмон муомалада бўлади+, талончилик қилади, гаровга олган нарсани қайтариб бермайди, жирканч бутларга умид боғлайди+, разил ишларни қилиб юради+, 13  судхўрлик қилади, фоиз талаб қилади+. Бундай ўғил яшамайди. Қилган барча разил ишлари туфайли у албатта ўлади. Унинг қони ўз бўйнида бўлади. 14  Айтайлик, ўғил отаси қилган барча гуноҳларни кўради, аммо кўрса ҳам, бундай ишларни қилмайди. 15  У тоғларда бутларга келтирилган қурбонликларни емайди, Исроил хонадонининг жирканч бутларига умид боғламайди, яқинининг хотини билан ётмайди, 16  ҳеч кимга ёмон муомала қилмайди, қарздор киши гаровга қолдирган нарсани ўзига олиб қолмайди, талончилик қилмайди, оч кишига ўз овқатини беради, яланғоч кишини кийинтиради, 17  камбағални эзмайди, судхўрлик қилмайди, фоиз талаб қилмайди, низомларим ва ҳукмларим бўйича йўл тутади. Бундай киши отасининг гуноҳлари учун ўлмайди. У албатта яшайди. 18  Аммо отаси ёлғон ишлатиб биродарининг мол-мулкини талагани ва халқи орасида нотўғри ишлар қилгани учун, ўз гуноҳи туфайли ўлади. 19  Бироқ сизлар: “Нега фарзанд отасининг гуноҳлари учун айбдор бўлмайди?” — деб сўрайсизлар. Чунки фарзанд адолатли ва тўғри ишлар қилди. У низомларим бўйича йўл тутиб, уларга амал қилгани учун албатта яшайди+. 20  Фақат гуноҳ қилган жон ўлади+. Фарзанд отасининг гуноҳлари учун айбдор бўлмайди, ота ҳам фарзандининг гуноҳлари учун айбдор бўлмайди. Одил киши ўз одиллигига кўра ҳукм қилинади, ёвуз киши эса ўз ёвузлигига кўра ҳукм қилинади+. 21  Агар ёвуз киши барча гуноҳларидан қайтиб, низомларим бўйича йўл тутса, адолатли ва тўғри ишлар қилса, у албатта яшайди. У ўлмайди+. 22  Унинг бирорта қилмиши ёдга олинмайди+. У қилган адолатли ишлари туфайли яшайди”+. 23  “Мен ёвуз одамнинг ўлимидан завқ топармидим?!+ — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. — У ўз йўлидан қайтиб яшаши Мен учун афзалроқ эмасми?!”+ 24  “Агар одил инсон одиллигини қолдириб ёмон ишлар қилса, ёвуз киши қилган жирканч ишларга қўл урса, у яшайдими? Унинг бирорта ҳам адолатли иши ёдга олинмайди+. Садоқатсизлиги ва гуноҳи туфайли у ўлади+. 25  Аммо сизлар: “Яҳова адолатсиз йўл тутяпти”+,— дейсизлар. Тингланг, эй, Исроил хонадони! Ҳали Мен адолатсиз йўл тутяпманми?!+ Адолатсизлик қилаётган сизлар эмасми?!+ 26  Агар одил инсон одиллигини қолдириб ёмон ишлар қилгани туфайли ўлса, у ўз қилмишлари дастидан ўлган бўлади. 27  Борди-ю, ёвуз одам қилган ёвузлигини ташлаб, адолатли ва тўғри ишлар қила бошласа, у ўз ҳаётини сақлаб қолади+. 28  Қилмишлари ёмон эканини тушуниб уларни ташласа, у албатта яшайди. У ўлмайди. 29  Аммо Исроил хонадони: “Яҳова адолатсиз йўл тутяпти”,— дейди. Эй, Исроил хонадони, ҳали Мен адолатсиз йўл тутяпманми?!+ Адолатсизлик қилаётган сизлар эмасми?!” 30  “Шунинг учун, эй Исроил хонадони, ҳар бирингизни тутган йўлларингизга кўра ҳукм қиламан+, — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. — Йўлингиздан қайтинглар! Ҳа, тавба қилиб барча қилмишларингиздан қайтинглар! Токи улар олдингизда қоқинтирадиган тош бўлиб, сизларни гуноҳга етакламасин. 31  Қилмишларингизни ўзингиздан соқит қилинглар+, янги қалб ва янги руҳга эга бўлинглар+. Эй Исроил хонадони, ўлишингизнинг нима кераги бор?!”+ 32  “Мен ҳеч кимнинг ўлимидан завқ топмайман+, — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. — Шундай экан, йўлингиздан қайтинг ва яшанг”»+.

Изоҳлар

Ибронийча бу атама эҳтимол, «гўнг» сўзига яқин бўлиб, ҳазар қилишни ифодалаш мақсадида қўлланилади.