Ҳаворийларнинг фаолияти 11:1–30

  • Бутрус бўлганларни ҳаворийларга айтиб беради (1–18)

  • Барнабо ва Шоул Суриядаги Антиохияда (19–26)

    • Шогирдлар «масиҳий» деган ном олишади (26)

  • Агав очарчилик ҳақида башорат қилади (27–30)

11  Ўзга халқ вакиллари Худонинг каломини қабул қилишди, деган хабар Яҳудиядаги ҳаворийлар ва биродарларнинг қулоғига етиб борди.  Бутрус Қуддусга келганида, суннат қилиш тарафдорлари+ уни танқид қилиб:  «Сиз суннатсизлар билан бир уйда еб-ичиб ўтиргансиз»,— дейишди.  Бутрус уларга ҳаммасини батафсил тушунтириб, қуйидагиларни айтди:  «Мен Яффа шаҳрида эдим. Ибодат қилаётганимда ваҳий олдим. Катта дастурхонга ўхшаш бир нарса тўрт учидан осилиб, осмондан тушаётганини ва менга яқинлашаётганини кўрдим+.  Яхшилаб қарасам, ичида ерда яшайдиган ҳар хил чорва, судралиб юрувчи жониворлару самовий қушлар бор эди.  Фаришта менга: “Бутрус, қани тур, буларни сўйиб еявер!” — деди.  Мен эса: “Асло Ҳазратим, мен нопок ва ҳаром нарсани умуман оғзимга олмаганман”,— деб жавоб бердим.  Фаришта менга иккинчи марта гапириб: “Бас энди! Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дема”,— деб айтди. 10  Фаришта менга учинчи марта гапирганидан сўнг, дастурхонга ўхшаш ўша нарса осмонга кўтарилиб кетди. 11  Шу пайт, биз тўхтаган уйга Кесариядан мени чақириш учун юборилган уч киши келди+. 12  Шунда муқаддас руҳ менга ҳеч иккиланмай улар билан бирга боришимни айтди. Олтита биродар ҳам мен билан йўлга чиқишди ва биз ўша кишининг уйига кириб бордик. 13  У эса уйида пайдо бўлган фариштани кўрганини бизларга айтиб берди. Фаришта унга: “Энди Яффага одам юбор-да, Бутрус деб аталмиш Симунни чақиртир+. 14  У сенга шундай сўзларни айтадики, бундан сен ва хонадонинг нажот топасизлар”,— дебди. 15  Мен гапиришни бошлаганимда, дастлаб бизнинг устимизга тушган муқаддас руҳ уларга ҳам тушди+. 16  Шунда мен Ҳазратимизнинг мана бу сўзларини эсладим: “Яҳё одамларни сувга чўмдирган+, сизлар эса муқаддас руҳга чўмдириласиз”+. 17  Агар Аллоҳ Ҳазратимиз Исо Масиҳга ишонган бизлар қатори уларга ҳам бу инъомни ато этган бўлса, унда мен ким бўлибманки, Худога тўсқинлик қилсам»+. 18  Бутруснинг сўзларини эшитгач, улар тинчланиб: «Демак, ўзга миллат вакиллари ҳам ҳаётга эга бўлсин, деб Тангри уларнинг тавба қилишига имкон берибди-да»+,— деб Аллоҳни улуғлашди. 19  Стефаннинг ўлдирилишидан бошланган қувғунлар дастидан тарқаб кетганлар+ Финикия, Кипр ва Антиохиягача бориб, Тангрининг каломини фақат яҳудийларга гапиришарди+. 20  Уларнинг орасида Кипр ва Киринеядан бўлган одамлар бор эди. Улар Антиохияга етиб келиб, у ердаги юнонзабон кишиларга Ҳазратимиз Исо тўғрисидаги хушхабарни ваъз қилишарди. 21  Яҳова* уларни қўллаб-қувватлагани учун ниҳоятда кўп киши имонга кириб, Ҳазратимизнинг издоши бўлди+. 22  Бу хабар Қуддусдаги жамоатнинг қулоғига етиб борди ва улар Барнабони+ Антиохияга жўнатишди. 23  Барнабо у ерга етиб келгач, Тангрининг иноятини кўриб қувониб кетди. Ҳаммани Ҳазратимиз йўлида барқарор юришга ундади+. 24  Барнабонинг ўзи муқаддас руҳга тўлган, имони кучли, яхши инсон эди. Шу сабабдан анча одам Ҳазратимизга ишонди+. 25  Сўнгра у Шоулни излаб топиш учун Тарс шаҳрига йўл олди+. 26  Уни топгач, Антиохияга қайтиб келди. Бир йил давомида иккаласи ўша ердаги жамоат билан йиғилиб, кўпларга таълим беришди. Ўшанда шогирдлар биринчи марта Антиохияда «масиҳий»+ деган ном олишди. Бу Худонинг бошқаруви билан бўлди. 27  Ўша кунларда Қуддусдан Антиохияга пайғамбарлар+ келишди. 28  Улардан Агав+ дегани муқаддас руҳдан таъсирланиб ўрнидан турди-да, бутун ер юзида очарчилик+ бўлишини башорат қилди. Бу очарчилик Клавдий даврида содир бўлди. 29  Шунда шогирдларнинг ҳар бири ўз имкониятига қараб+, Яҳудияда яшовчиларга ёрдам жўнатишга+ қарор қилди. 30  Бу ёрдамни Барнабо ва Шоул орқали оқсоқолларга бериб юборишди+.