Римликларга 15:1–33

  • Масиҳ каби бир-бирингизни қабул қилинг (1–13)

  • Павлус ўзга халқлар учун хизматчи (14–21)

  • Павлуснинг сафарлари билан боғлиқ режалари (22–33)

15  Имонда мустаҳкам турган бизлар, имони заиф бўлганларнинг ожизлигини кўтаришимиз керак+. Фақат ўз манфаатимизни ўйламасдан+,  ҳар биримиз ўз яқинимизнинг фойдасини кўзлаб, унинг мустаҳкамланиши учун кўнглини топайлик+.  Ахир Масиҳ ҳам ўзига маъқул бўлган ишларни қилмаган+, аммо Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Сени таҳқирловчиларнинг ҳақоратлари бошимга ёғилди»+.  Қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар насиҳат олишимиз учун ёзилган+. Токи улар туфайли сабр-бардошли бўлиб+ ҳамда тасалли топиб, умидга эга бўлайлик+.  Шу йўсин, сабр-бардош ва тасалли бахш этадиган Аллоҳ воситасида Исо Масиҳ каби фикр юритинглар.  Натижада сизлар Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг Отаси бўлмиш Худони бир овоздан якдилликда+ улуғланглар.  Шундай экан, Тангрини шарафлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек+, сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар+.  Шуни айтмоқчиманки, Аллоҳнинг ҳақлигини ва У ота-боболаримизга берган ваъдани+ амалга оширишини тасдиқлаш учун, Масиҳ суннатлиларнинг хизматкори бўлди+.  Шунингдек, бошқа халқлар ҳам Худони раҳм-шафқати учун улуғлашсин+. Муқаддас Ёзувларда бу ҳақда шундай дейилган: «Шу боис, халқлар орасида Сени очиқ тан олиб, исмингга атаб мадҳлар куйлайман»+. 10  Яна шундай дейилгани ҳам бор: «Эй халқлар, Унинг халқи билан бирга қувонинглар»+. 11  Тағин: «Эй миллатлар, Яҳовани* мадҳ этинг! Ҳа, ҳамма одамлар Унга мақтовлар айтсин»+,— деб айтилган. 12  Бошқа оятда Ишаё пайғамбар: «Эссайнинг томири пайдо бўлиб+, халқлар устидан бошқариш учун келади+ ва халқлар унга умид боғлайдилар»+,— деган. 13  Муқаддас руҳнинг кучи билан умидга бой бўлишингиз учун, умид манбаи бўлмиш Тангри Унга ишонганингиз туфайли сизларга қувонч ва тинчликни мўл-кўл ато этсин+. 14  Биродарлар, яхши ишларга бой эканингизни ва билимларингиз етарли бўлгани учун бир-бирингизга насиҳат қила олишингизни мен яхши биламан. 15  Бироқ Худонинг менга кўрсатган иноятига кўра, баъзи бир масалалар тўғрисида очиқчасига ёзиб, сизларга яна бир бор эслатяпман. 16  Ушбу иноят менга ўзга халқлар учун Исо Масиҳнинг хизматчиси бўлиб+, Аллоҳнинг хушхабарини эълон қилишим учун кўрсатилди. Токи бу муқаддас хизматда иштирок этиб, халқларни Тангрига маъқул келадиган+, муқаддас руҳ билан табаррук қилинган назр сифатида тақдим этайин. 17  Худо топширган ишга келсак, Исо Масиҳнинг издоши тариқасида қувонишимга асос бор. 18  Менинг ишларим ва сўзларим орқали халқларни итоатли қилиш учун Масиҳ менинг воситамда қилган ишлардан бошқа ҳеч нарса билан мақтана олмайман. Чунки буларни мен 19  аломат ва ғаройибот кучи+ ҳамда Худо руҳининг қудрати билан қилдим. Шу йўсин, мен Қуддусдан то Иллирикагача бўлган ҳудуддан ўтиб, Масиҳ тўғрисидаги хушхабарни бутунлайин ваъз этиб чиқдим+. 20  Бунинг устига, ўзганинг пойдеворида қурмаслик учун, Масиҳнинг исми эшитилган жойларда хушхабарни эълон этмасликни мақсад қилиб олдим. 21  Боиси, Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «У ҳақда бехабар бўлганлар уни кўришади ва у тўғрисида эшитмаганлар англаб етишади»+. 22  Мана нима сабабдан кўп уринган бўлсам-да, олдингизга кела олмаганман. 23  Энди эса шу вилоятларда оёғим етмаган жойлар қолмагани боис, кўп йиллардан* бери олдингизга бориш ниятидаман. 24  Испанияга отланганимда йўл-йўлакай сизлар билан кўришиб, мулоқотимиздан баҳра олганимдан сўнг мени у ерга кузатиб қўясизлар, деган умиддаман. 25  Ҳозир бўлса мен муқаддас кишиларга хизмат қилиш учун Қуддусга жўнаяпман+. 26  Зеро Македония ва Ахаяда яшовчилар Қуддусдаги муқаддас кишилар орасидаги муҳтожларга чин кўнгилдан хайр-эҳсон бериб юборишди+. 27  Ҳа, гарчи уларга қарздор бўлишса-да, буни бажонидил қилишди. Ахир ўзга халқлар муқаддас кишиларнинг маънавий баракаларига шерик бўлишган-ку. Демак, уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондиришга ҳам бурчлидирлар+. 28  Улар учун тўпланган бу эҳсонларни эсон-омон уларга етказганимдан кейин, сизлар орқали Испанияга ўтиб кетаман. 29  Устига-устак, сизларникига келганимда, Масиҳдан олган мўл-кўл баракаларни сизларга етказишимни биламан. 30  Биродарлар, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг номи ҳаққи ҳамда муқаддас руҳдан келиб чиққан муҳаббат билан сизлардан ўтиниб сўрайман: мен билан бирга ва мен учун зўр бериб Аллоҳга ибодат қилинглар+. 31  Токи мен Яҳудиядаги Исога ишонмайдиган кишиларнинг қўлига тушиб қолмай+ ва Қуддусдаги муқаддас кишиларга қилган хизматим маъқул бўлсин+. 32  Хулласи калом, Худо хоҳласа сизларникига қувонч билан келаман ва ҳаммамиз далда оламиз. 33  Тинчлик ато этувчи Аллоҳ сизлар билан бирга бўлсин+. Омин.

Изоҳлар

Бошқа вариант «бир неча йилдан».