Михо 5:1–15

  • Ҳукмдор бутун ер юзида буюк бўлади (1–6)

    • Ҳукмдор Байтлаҳмдан чиқади (2)

  • Омон қолганлар шудринг ва шер каби бўлади (7–9)

  • Юрт тозаланади (10–15)

5  «Эй, ҳужум остида бўлган қиз,Энди баданингни кес.Бизни қамал қилишяпти+, Улар Исроил ҳакамларининг чаккасига таёқ билан уряпти+.   Эй Байтлаҳм-Эфрата+,Сен Яҳудодаги минглар* ичида бўлиш учун кичиклик қиласан,Аммо Исроилда иродамни бажарадиган ҳукмдор сендан чиқади+.Унинг келиб чиқиши қадим замонлардан, азалий кунлардан.   Ҳомиладор аёл туғмагунча,Худо уларни ташлаб қўяди. Ҳукмдорнинг қолган биродарлари Исроил халқига қайтади.   У туради-да, Яҳованинг қудрати билан+,Тангриси Яҳованинг улуғвор исми ила чўпонлик қилади. Улар хавфсизликда яшайди+.Чунки унинг буюклиги ернинг чеккаларигача етади+.   У тинчлик келтиради+. Оссурияликлар юртимизга бостириб келса, мустаҳкам минораларимизга оёқ босса+,Биз уларга қарши еттита чўпонни, ҳа, беклар каби бошқарадиган саккизта кишини чиқарамиз.   Улар Оссурия юртини,Нимрўд+ юртининг чегараларини қилич билан жазолайди+. Оссурияликлар юртимизга бостириб келса, ҳудудимизга оёқ босса,Ҳукмдор бизни оссурияликлар қўлидан халос қилади+.   Ёқубнинг омон қолганлари кўп халқлар ичидаЯҳовадан келган шудрингдай,Ўт-ўланга қуйган жаладай бўлади.Иккиси ҳам одамга боғлиқ эмас,Улар инсонни кутиб ўтирмайди.   Ёқубнинг омон қолганлари миллатлар ичида,Кўп халқлар ичидаЎрмон ҳайвонлари орасидаги шердай,Қўй подалари орасидаги ёш шердай бўлади.Уларнинг орасидан ўтиб ташланади-да, тилка-пора қилади.Уларни қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди.   Қўлинг душманларинг устидан баланд келади,Барча ғанимларинг яксон бўлади». 10  Яҳова шундай демоқда: «Ўша куниМен отларингни йўқ қиламан, араваларингни эса синдириб ташлайман. 11  Юртингдаги шаҳарларни вайрон қиламан,Қалъаларингни яксон қиламан. 12  Сен шуғулланаётган сеҳр-жодуга чек қўяман,Ортиқ сенда сеҳргарлар қолмайди+. 13  Ўйма бутларингни ҳамда муқаддас тошларингни* йўқ қиламан,Энди ҳеч қачон қўлинг билан ясаган нарсаларга сажда қилмайсан+. 14  Муқаддас устунларингни*+ қўпориб ташлайман,Шаҳарларингни вайрон қиламан. 15  Менга итоат этмаган халқларданҚаҳр-ғазаб билан ўч оламан».

Изоҳлар

Ёки «авлодлар».