Еремиё 29:1–32

  • Еремиё Бобилга сургун қилинганларга мактуб юборади (1-23)

    • Исроил 70 йилдан сўнг қайтади (10)

  • Шамаёга хабар (24-32)

29  Сургун бўлганлар орасида қолган оқсоқоллар, руҳонийлар, пайғамбарларга ва шоҳ Навуходоносор Қуддусдан Бобилга сургун қилган бутун халққа Еремиё пайғамбар Қуддусдан мактуб юборди.  Бу хат шоҳ Ёхониё+, шоҳнинг онаси+, сарой амалдорлари, Яҳудо ва Қуддус беклари, ҳунармандлару темирчилар* Қуддусдан жўнатиб юборилганидан сўнг ёзилган эди+.  У мактубни Шофон+ ўғли Эласах ҳамда Хилқиё ўғли Гамарияҳ орқали Бобилга юборди. Яҳудо шоҳи Зидқиё+ уларни Бобил шоҳи Навуходоносор олдига жўнатган эди. Мактубда шундай дейилганди:  «Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова Ўзи Қуддусдан Бобилга сургун қилган бутун халққа шундай демоқда:  “Уйлар қуриб, уларда яшанглар. Боғлар яратиб, меваларини енглар.  Уйланиб, ўғил-қизлар кўринглар. Ўғилларингизни уйлантириб, қизларингизни эрга беринглар, токи улар ҳам ўғил-қизлар кўришсин. Шу ерда кўпайинглар, сонингиз камаймасин.  Мен сизларни сургун қилган шаҳарда тинчлик бўлишига ҳаракат қилинг, шаҳар учун Яҳовага ибодат қилинг. Чунки шаҳарда тинчлик бўлса, сизлар ҳам тинч яшайсиз+.  Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Орангиздаги пайғамбарлар ва фолбинлар сизларни алдашига йўл қўйманглар+, кўрган тушларини айтиб беришганида уларга қулоқ солманглар.  Чунки Яҳова демоқда: “Улар Менинг номимдан ёлғонни башорат қилишяпти. Мен уларни жўнатганим йўқ”»+. 10  «Шунинг учун Яҳова демоқда: “Бобилдаги 70 йил ниҳоясига етгач, сизларга яна назар соламан+ ва сизларни бу ерга қайтариб олиб келиб, ваъдамни бажараман”+. 11  “Сизлар ҳақингизда қилган ниятларимни Ўзим яхши биламан, — демоқда Яҳова. — Мусибат эмас, тинчлик келтириш ниятидаман+, сизларга порлоқ келажак ва умид бахш этаман+. 12  Сизлар Мени чақирасизлар, келиб Менга ибодат қиласизлар ва Мен сизларни эшитаман”+. 13  “Мени излайсизлар ва топасизлар+, чунки Мени бутун қалбингиз билан қидирасизлар+. 14  Мени топишингизга изн бераман”+,— демоқда Яҳова. “Асирда бўлганларингизни тўплайман, Ўзим сизларни тарқатиб юборган барча халқлар орасидан ва жойлардан йиғиб оламан+, — демоқда Яҳова. — Сизларни қаердан сургун қилган бўлсам, ўша ерга қайтариб олиб келаман”+. 15  Аммо сизлар: “Яҳова бизга Бобилда пайғамбарлар берди”,— дедингиз. 16  Довуд тахтида ўтирган шоҳга+ ва Қуддус шаҳрида яшаётган бутун халққа — сургунга кетмаган биродарларингизга Яҳова шундай демоқда: 17  “Мана, уларга қарши қилич, очарчилик ва ўлат юборяпман,+ — демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. — Уларни ёмонлигидан ейишга ярамайдиган, чириган* анжирлар сингари қиламан”+. 18  “Уларни қилич+, очарчилик ва ўлат билан таъқиб қиламан. Ер юзидаги барча шоҳликлар уларни кўриб даҳшатга тушишади+, қарғаганда уларнинг номини тилга олишади ва ҳайратда қолиб, ҳуштак чалишади+. Мен уларни тарқатиб юборган барча халқлар орасида масхара бўлишади+. 19  Чунки улар хизматчиларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларимни тинглашмади, — демоқда Яҳова. — Мен уларни қайта-қайта юборгандим”+. “Аммо сизлар қулоқ солмадингиз”+,— демоқда Яҳова. 20  Шу сабабли, эй халқ, Мен Қуддусдан Бобилга сургун қилган одамлар, Яҳованинг сўзини тингланг! 21  Менинг номимдан сизларга ёлғонни башорат қилаётган+ Хулаё ўғли Ахаб ҳамда Масиё ўғли Зидқиё ҳақида Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Уларни Бобил шоҳи Навуходоносор қўлига бераман ва у кўз ўнгингизда уларни ўлдиради. 22  Бобилдаги Яҳудонинг барча сургун қилинганлари улар билан содир бўлганларни қарғиш сифатида ишлатиб: “Яҳова сени Бобил шоҳи ўтда куйдирган Зидқиё билан Ахабнинг кўйига солсин!” — дейдиган бўлишади. 23  Чунки улар яқинининг хотини билан зино қилиб, Исроилда ўзларини шармандаларча тутишди+. Мен уларга буюрмаган бўлсам-да, Менинг номимдан ёлғон сўзларни айтишди+. “Мен бундан хабардорман ва бунинг гувоҳиман”+,— демоқда Яҳова». 24  «Нахаламлик Шамаёга+ эса шундай деб айтасан: 25  “Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Сен Қуддусдаги бутун халққа, Масиё ўғли руҳоний Зафаниёга+ ва барча руҳонийларга ўз номингдан мактуб жўнатиб, қуйидагиларни айтдинг: 26  “Ўзини пайғамбардай тутадиган ҳар қандай телбани назорат қилиб, кундаласин* деб, Яҳова сени руҳоний Ёҳайидо ўрнига Яҳова уйининг назоратчиси бўлишинг учун руҳоний этиб тайинлаган эди+. 27  Шундай экан, нега орангизда ўзини пайғамбардай тутаётган+ онотўтлик+ Еремиёни жазоламадинг? 28  У ҳатто Бобилга, бизларга мактуб йўллаб, шундай деди: “Бу узоқ давом этади! Уйлар қуриб, уларда яшанглар. Боғлар яратиб, меваларини енглар...”»+. 29  Руҳоний Зафаниё+ бу мактубни Еремиёга эшиттириб ўқиб бераётганида, 30  Яҳова Еремиёга қуйидаги сўзини аён қилди: 31  «Сургунда бўлган бутун халққа қуйидаги хабарни жўнат: “Яҳова нахаламлик Шамаё ҳақида шундай демоқда: “Мен юбормаган бўлсам-да, Шамаё сизларга башорат қилгани ва сизларни ёлғонга ишонтирмоқчи бўлгани учун+, 32  Яҳова демоқда: “Мен нахаламлик Шамаёни ва авлодларини жазолайман. Бу халқ орасида унинг авлодларидан бирортаси ҳам омон қолмайди ва Мен халқимга қиладиган яхшиликни у кўрмайди,— демоқда Яҳова. — Чунки у халқни Яҳовага қарши исён кўтаришга ундади”».

Изоҳлар

Бошқа вариант «қўрғон қурувчилари».
Бошқа вариант «ёрилиб кетган».
Асл матнда бу ерда иккита сўз қўлланилган бўлиб, бири «оёқлар учун кунда», иккинчиси «бош ва қўллар учун кунда» маъносини англатиши мумкин.