Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Аюб

Боблар

Қисқача мазмуни

  • 1

    • Аюбнинг бенуқсонлиги ва бойлиги (1–5)

    • Шайтон Аюбнинг ниятларини шубҳа остига қўяди (6–12)

    • Аюб бор-буди ва фарзандларидан айрилади (13–19)

    • Аюб Худони айбламайди (20–22)

  • 2

    • Шайтон Аюбнинг ниятларини яна шубҳа остига қўяди (1–5)

    • Шайтон Аюбни азобга дучор қилади (6–8)

    • Аюбнинг хотини: «Худони лаънатлаб, ўлиб қўя қолинг»,— дейди (9, 10)

    • Аюбнинг учта дўсти келади (11–13)

  • 3

    • Аюб дунёга келган кунини лаънатлайди (1–26)

      • Азоб чекаётганининг сабабини сўрайди (20, 21)

  • 4

    • Элифаз биринчи бор гапиради (1–21)

      • Аюбнинг бенуқсонлигини мазах қилади (7, 8)

      • Руҳдан эшитилган сўзлар (12–17)

      • «Худо Ўз хизматчиларига ишонмайди» (18)

  • 5

    • Элифаз гапини давом эттиради (1–27)

      • «Худо донишмандларни ўзларининг ҳийласи орқали қўлга туширади» (13)

      • «Тангрининг тарбиясини рад этма» (17)

  • 6

    • Аюб жавоб беради (1–30)

      • Даъво қилишга ҳақлиман дейди (2–6)

      • Юпатувчилари хиёнат қилади (15–18)

      • «Рост гап оғир ботмайди!» (25)

  • 7

    • Аюб сўзида давом этади (1–21)

      • Ҳаёт қийинчиликларга тўла (1, 2)

      • «Нега мени нишонга олдинг?» (20)

  • 8

    • Билдад биринчи бор гапиради (1–22)

      • Аюбнинг ўғиллари гуноҳ қилганликда айбланади (4)

      • Пок бўлганингда, Худо сени ҳимояларди (6)

      • Аюб худосизликда айбланади (13)

  • 9

    • Аюб жавоб беради (1–35)

      • Ўткинчи одам Худога қарши чиқа олмайди (2–4)

      • Худо ақл бовар қилмайдиган ишлар қилади (10)

      • Тангри билан баҳслашиб бўлмайди (32)

  • 10

    • Аюб сўзида давом этади (1–22)

      • «Нега мен билан беллашяпсан?» (2)

      • Худо билан ўткинчи инсон орасидаги фарқ (4–12)

      • «Оз-моз бўлса ҳам тиним олай» (20)

  • 11

    • Зўфар биринчи бор гапиради (1–20)

      • Аюбни қуруқ гапиришда айблайди (2, 3)

      • Ёмонликни ўзингдан соқит қил (14)

  • 12

    • Аюб жавоб беради (1–25)

      • «Сизлардан ҳеч кам жойим йўқ» (3)

      • «Дўстларим орасида масхара бўлдим» (4)

      • Донолик Худодадир (13)

      • Аллоҳ ҳакамлару шоҳлардан устун (17, 18)

  • 13

    • Аюб сўзида давом этади (1–28)

      • «Худонинг Ўзи билан гаплашмоқчиман» (3)

      • «Ҳаммангиз бефойда шифокорсизлар» (4)

      • «Ҳақ эканимни биламан» (18)

      • Нега мени Ўз душманинг деб биласан? (24)

  • 14

    • Аюб сўзида давом этади (1–22)

      • Одамнинг умри қисқа, ғам-ташвишга тўладир (1)

      • «Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор» (7)

      • «Эҳ, қанийди мени мозорда яширсанг эди» (13)

      • «Агар одам ўлса, у яна яшай оладими?» (14)

      • Худо қўллари билан яратган ижодини соғинади (15)

  • 15

    • Элифаз иккинчи бор гапиради (1–35)

      • Аюбни Худодан қўрқмасликда айблайди (4)

      • Аюбни ўзбилармонликда айблайди (7–9)

      • «Худо Ўз фаришталарига ишонмайди» (15)

      • Ёвуз одам азоб чекади (20–24)

  • 16

    • Аюб жавоб беради (1–22)

      • «Азобимга азоб қўшадиган юпатувчиларсиз!» (2)

      • Худо мени Ўз нишони қилиб қўйди (12)

  • 17

    • Аюб сўзида давом этади (1–16)

      • «Мазахчилар мени ўраб олган» (2)

      • «Худо халқлар орасида мени масхара қилди» (6)

      • «Мозор менинг уйим бўлади» (13)

  • 18

    • Билдад иккинчи бор гапиради (1–21)

      • Ёвуз одамларнинг оқибати (5–20)

      • Аюб худобехабарликда айбланади (21)

  • 19

    • Аюб жавоб беради (1–29)

      • Дўстларининг айбловларини инкор этади (1–6)

      • Тарк этилганини айтади (13–19)

      • «Халоскорим тирик» (25)

  • 20

    • Зўфар иккинчи бор гапиради (1–29)

      • Аюбнинг сўзларидан ранжийди (2, 3)

      • Аюб ёвузликда айбланади (5)

      • Аюб ёмонликдан лаззатланишда айбланади (12, 13)

  • 21

    • Аюб жавоб беради (1–34)

      • Нега ёвузлар гуллаб-яшнаяпти? (7–13)

      • Юпатувчиларини фош этади (27–34)

  • 22

    • Элифаз учинчи бор гапиради (1–30)

      • «Одамдан Аллоҳга не фойда?» (2, 3)

      • Аюб хасисликда ва адолатсизликда айбланади (6–9)

      • «Тангрига қайтсанг, яна тикланар эдинг» (23)

  • 23

    • Аюб жавоб беради (1–17)

      • Худонинг олдида ўз масаласини айтишни истайди (1–7)

      • Худони топа олмаганини айтади (8, 9)

      • «Унинг йўлидан оғмай юришда давом этаман» (11)

  • 24

    • Аюб сўзида давом этади (1–25)

      • «Нега Худо ҳукм кунини белгилаб қўймади?» (1)

      • Худо ёвузликка кўз юмяпти дейди (12)

      • Гуноҳкорлар қоронғиликни яхши кўради (13–17)

  • 25

    • Билдад учинчи бор гапиради (1–6)

      • Аллоҳ назарида одам гуноҳсиз бўла оладими? (4)

      • Инсоннинг бенуқсонлиги беҳуда, дейди (5, 6)

  • 26

    • Аюб жавоб беради (1–14)

      • «Заиф одамга ёрдам берганинг шуми?» (1–4)

      • «Худо ерни бўшлиққа осиб қўйди» (7)

      • «Булар Худо қилган ишларнинг бир қисми, холос» (14)

  • 27

    • Аюб бенуқсонлигини сақлашга қарор қилади (1–23)

      • «Бенуқсонлигимдан воз кечмайман!» (5)

      • Худосизнинг умиди йўқ (8)

      • «Нега сафсатабозлик қиляпсиз?» (12)

      • Ёвузлар ҳеч вақосиз қолади (13–23)

  • 28

    • Аюб ер бойликлари билан доноликнинг фарқини кўрсатади (1–28)

      • Кончиларнинг машаққати (1–11)

      • Донолик марвариддан ҳам қимматроқдир (18)

      • Яҳовадан қўрқиш — доноликдир (28)

  • 29

    • Аюб бахтли кунларини эслайди (1–25)

      • Шаҳар дарвозаси олдида ҳурматли эди (7–10)

      • Ўтмишдаги адолатли ишлари (11–17)

      • Ҳамма унинг маслаҳатларини тингларди (21–23)

  • 30

    • Аюб ўзгарган вазиятини тасвирлайди (1–31)

      • Ярамас одамлар унинг устидан кулади (1–15)

      • Худо ёрдам бермаётгандай туюлади (20, 21)

      • «Терим қорайиб кетди» (30)

  • 31

    • Аюб бенуқсонлигини ҳимоялайди (1–40)

      • «Мен кўзларим билан аҳд қилганман» (1)

      • «Аллоҳ мени тўғри тарозида тортиб кўрсин» (6)

      • Зино қилмаган (9–12)

      • Пулпараст бўлмаган (24, 25)

      • Бутпараст бўлмаган (26–28)

  • 32

    • Элиху суҳбатга қўшилади (1–22)

      • Аюбга ва дўстларига жаҳли чиқади (2, 3)

      • Гапиришдан олдин ҳурмат ила кутади (6, 7)

      • Донолик ёши улуғликда эмас (9)

      • Элиху гапиришга ошиқади (18–20)

  • 33

    • Элиху Аюбга танбеҳ беради (1–33)

      • Тўлов топилди (24)

      • Ёшлик чоғидаги қуввати яна ўзига қайтади (25)

  • 34

    • Элиху Худонинг адолатию ишларини исботлайди (1–37)

      • Аюбнинг айтишича, Худо уни адолатдан маҳрум этди (5)

      • Ҳақ Тангри ҳеч қачон ёвуз ишга қўл урмайди (10)

      • Аюб билимга эга бўлмай туриб гапирди (35)

  • 35

    • Элиху Аюбнинг янглишганини кўрсатади (1–16)

      • Аюб Худодан кўра одилроқ эканини айтади (2)

      • Аллоҳ юксак, гуноҳ Унга таъсир қилмайди (5, 6)

      • Аюб Худони кутиши керак (14)

  • 36

    • Элиху Аллоҳнинг мислсиз юксаклигини олқишлайди (1–33)

      • Итоаткор фаровон умр кўради, худосизлар эса рад этилади (11–13)

      • «Худога ўхшаш устоз борми?» (22)

      • Аюб Тангрини мадҳ этиши даркор (24)

      • «Аллоҳ ақлимиз етмайдиган даражада буюкдир» (26)

      • Худо ёмғиру чақмоқни назорат қилади (27–33)

  • 37

    • Табиий кучлар Тангрининг буюклигини ошкор этади (1–24)

      • Аллоҳ ўткинчи инсоннинг ишларини тўхтатиб қўяди (7)

      • «Худонинг ажойиб ишларини диққат ила кузатинг» (14)

      • Тангрининг фаҳм-идрокига инсон ақли етмайди (23)

      • Ҳеч ким ўзини доно ҳисобламаслиги керак (24)

  • 38

    • Яҳова одамнинг аҳамиятсиз эканини кўрсатади (1–41)

      • «Ерга асос солганимда сен қаерда эдинг?» (4–6)

      • Тангрининг ўғиллари ҳайқириб олқиш айтади (7)

      • Табиат ҳодисалари (8–32)

      • «Осмон қонунлари» (33)

  • 39

    • Инсон ҳайвонот оламидан бехабар (1–30)

      • Тоғ эчкилари ва буғу (1–4)

      • Ёввойи эшак (5–8)

      • Ёввойи буқа (9–12)

      • Туяқуш (13–18)

      • От (19–25)

      • Лочин ва бургут (26–30)

  • 40

    • Яҳова Аюбга берган бошқа саволлар (1–24)

      • Аюбнинг айтадиган гапи қолмади (3–5)

      • «Адолатимни шубҳа остига қўймоқчимисан?» (8)

      • Бегемотнинг кучи (15–24)

  • 41

  • 42

    • Аюб Яҳовага жавоб беради (1–6)

    • Учта дўсти ҳукм қилинади (7–9)

    • Яҳова Аюбга барака ёғдиради (10–17)

      • Аюбнинг ўғилларию қизлари (13–15)