Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари христианларми?

Яҳованинг Шоҳидлари христианларми?

 Йўқ. Христиан олами билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Аммо қуйидаги сабабларга кўра ўзимизни масиҳийлар, яъни Масиҳнинг издошлари деб биламиз:

  •   Исо пайғамбарнинг таълимотларига амал қилиб, хатти-ҳаракатларига тақлид қилишга ҳаракат қиламиз. (1 Бутрус 2:21)

  •   Айнан Исо алайҳиссалом орқали нажот топиш мумкинлигига ишонамиз. «Одамларни ундан бошқа ҳеч ким қутқара олмайди, чунки нажот топишимиз учун осмону фалак остида одамларга берилган бошқа исм йўқ». (Ҳаворийлар 4:12)

  •   Худога Исо Масиҳнинг номидан ибодат қиламиз. (Юҳанно 15:16)

  •   Худонинг Каломига зид бўлган урф-одат ва таълимотларни рад этамиз, жумладан, хоч ва тасвирлардан фойдаланмаймиз. (Чиқиш 20:3–6)

 Аммо христиан оламидан турли жиҳатларимиз билан фарқ қиламиз. Масалан, учликка ишонмаймиз, чунки Муқаддас Китобга кўра, Аллоҳ Яҳова ягона ва Исо Масиҳ Унинг Ўғлидир. (Марк 12:29) Ўлмас жонга ҳам ишонмаймиз, боиси Муқаддас Ёзувларда Худо одамларни бутун умр дўзахда қийнайди ёки дин билан боғлиқ ишларда етакчилик қиладиганлар ўзини бошқалардан устун қўйиб, унвонларга эга бўлиши керак деб айтилмаган. (Воиз 9:5; Ҳизқиё 18:4; Матто 23:8–10)