Асосий материалларга ўтиш

Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг 133- синфи

2012 йил 8 сентябрь, шанба

Гилад номли Муқаддас Китоб мактабининг 133- синфи

Яҳова Шоҳидларининг Паттерсондаги (Нью-Йорк штати) ўқув-таълим марказида жойлашган Қўриқчи минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактабида беш ой давомида қизғин тарзда ўқиган 48 та талаба ўқишини тугатиб, битирув маросими бўлиб ўтди. Дастурга 9 694 киши ташриф буюрди. Уларнинг орасида, битирувчиларнинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа меҳмонлар бўлган.

1943 йилдан бошлаб, тўла вақтли махсус хизмат учун 8 000 дан ортиқ тажрибали ваъзгўй таълим олган. Берилган таълим Муқаддас Китоб асосида бўлиб, талабаларнинг имонини мустаҳкамлайди ва тўла вақтли махсус хизматнинг ҳар хил турларида учрайдиган қийинчиликларни енгишга керакли фазилатларни ривожлантиришга кўмаклашади.

«Ёқимли нарсалар ҳақида чуқур фикр юритинглар». Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаш аъзоси ва дастурда раислик қилган Энтони Моррис кириш сўзларини Филиппиликларга 4:8 га асосланиб: «Нима ёқимли бўлса... булар ҳақида фикр юритинглар»,— деди.

Биродаримиз, ёқимли бўлган нарсалар борасида фикр юритиш, ушбу худбин дунёда ижобий фикрлаш тарзини сақлашга кўмаклашишини таъкидлаб ўтди. У шундай деб айтди: «Доимо ёқимли бўлган нарсалар пайидан бўлиб, ўзингиз ҳам ёқимли бўлинг».

Масалан, самовий Отамиз хатоларимизни ҳисобга олмасликда бизга ўрнак кўрсатмоқда (Забур 129:3).

«Билим орттиринг, аммо ўзингизни жуда ҳам доно қилиб кўрсатманг». АҚШ Филиал қўмитасининг аъзоси Харолд Коркерн, мавзуси Воиз 7:16 га асосланган нутқни сўзлади. Аллоҳ, биз билимларимиз билан кибрланмай, улардан тўғри фойдаланишимизни хоҳлайди.

Бу акамиз шунингдек, маслаҳат бераётганимизда ёки кимнидир тузатаётганимизда севгини намоён этишимиз кераклигини кўрсатди. Бошқалардан Худо улардан кутаётган нарсадан кўпроқ нарсани кутмаслигимиз керак. Биродаримиз Коркерн шундай дея чорлади: «Донолик, билим ва тушунчангиз билан тўғри фойдаланинг. Шунда, биродарларингиз сиз билан бўлишни ёқтиришади».

«Худонинг ишларини унутиб қўйма» (Забур 77:7). Етакчи кенгаш аъзоси Гай Пирс, боланинг яхши ёки ёмон хатти-ҳаракатига қараб, унинг ота-онаси қандай эканини билиш мумкин деб, нутқини бошлади (Ҳикматлар 20:11). Шу сингари, юриш-туришимизга қараб, ўзгалар самовий Отамиз ҳақида тасаввурга эга бўлишади. «Худонинг ва Иблиснинг болаларини шундан билса бўлади: тўғри иш қилмайдиган ва биродарини севмайдиган, Аллоҳдан эмас» (1 Юҳанно 3:10).

Пирс биродаримиз, талабалар Гилад мактабига ўзларининг яхши фазилатлари, жумладан камтарлик туфайли таклиф этилишганини айтди. Уларга шунингдек, камтарликни намоён этишда давом этишларини эслатди. Талабалар, бу мактабда ўқиб, бошқалардан устун деб ўйламасликлари керак. Аксинча, умумжаҳон биродарликнинг бирлигига ҳисса қўшиб, камтарликда ўрнак кўрсата олишлари учун улар барча нарсага эгадирлар (Забур 132:1). У қуйидагиларни айтди: «Мактабдаги ўқиш сизларга пойдевор солишга ёрдам берди ва Тангри Яҳова ҳақида билим орттириб, унда қуришни давом эттиришингиз лозим».

«Зиммамиздаги ишни қилдик холос». Мактаблар устидан назорат қилувчи бўлим нозири Уильям Сэмюэлсон шундай савол берди: «Хоҳиш, ирода ва ҳис-туйғуларимиз бизга топширилган вазифага зид бўлиб чиққанда, қандай йўл тутишимиз керак?» Луқо 17:7–10 даги сўзлардан сабоқ олсак бўлади. «Сизлар ҳам ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажаргандан сўнг: “Биз ҳеч нарсага арзимас қуллармиз. Зиммамиздаги ишни қилдик холос”,— деб айтинглар». Раббимиз Яҳова билан солиштирганда, биз чиндан ҳам «ҳеч нарсага арзимасмиз».

Талабалар анча ҳафталар мобайнида синфда ўқиш билан банд эдилар. Баъзилар учун бу, осон бўлмаган. Биродаримиз Сэмюэлсон қуйидагича деди: «Сизлар қилиш керак бўлган ишни бажардингизлар, ҳозир эса бу сизларга қандай фойда келтирганини ва имонингизни қандай мустаҳкамлаганини тушундингизлар». Нутқнинг якунида у шундай деб айтди: «Ишончли бошқарувчилар сингари, Тангри Таоло Яҳовага хизмат қилиш шарафини доимо қадрлашга интилинглар!»

«Қийинчиликларга дуч келганда, Яҳованинг ваъдаларини унутманг». Мактаблар устидан назорат қилувчи бўлим нозирининг ёрдамчиси Сэм Роберсон талабаларни огоҳлантириб, гоҳида улар тушкунликка дучор бўлишларини айтди. Шу боис, уларга Худо қўллаб-қувватлашида ишонтирган Муқаддас Китобдаги кўпдан-кўп мисолларни эслаб туришни маслаҳат берди. Масалан, Мусо Ёшуани Яҳованинг ғамхўрлигига ишонтирган: «Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди» (Қонунлар 31:8). Ҳаётининг сўнгида Ёшуа шундай дея олган: «Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади» (Ёшуа 23:14).

Тангри Яҳова хизматчиларига: «Сени ҳечам ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман»,— деб ваъда берган (Ибронийларга 13:5). У бизни, Ўзининг Яҳова исмининг маъносига («У бўлдиради») мувофиқ тарзда йўл тутишига ишонтиряпти. Шу йўсин, Ўз хизматчиларига ким бўлишни хоҳласа Ўша бўла олишини кўрсатмоқда. Роберсон акамиз шундай деб ундади: «Ҳеч қачон таслим бўлманг, ҳечам бўш келманг ва чекинманг. Унутмангки, У сизни ҳеч қачон, эътибор беринг, ҳеч қачон ташлаб кетмайди».

«Нутқлари эса жаҳоннинг чеккаларигача етиб борди» (Римликларга 10:18). Гилад мактабининг муаллими Марк Нумарнинг ёрдами билан турли мамлакатдан бўлган талабалар Паттерсон ҳудудида хизмат қилаётган пайтда дуч келган воқеаларни айтиб ёки кўрсатиб беришди. Мисол учун, Жанубий Африкадан бўлган жуфтлик ўз мамлакатидан бўлган учта аёлни учратиб қолишгандан хурсанд бўлишди ва улар билан зулу ва коса тилларида гапиришди. Шри Ланкадан бўлган эру хотин битта ҳинд киши билан танишиб қолишди. Унинг хотини ва қизи Шри Ланкада яшар экан. Бу киши ҳеч қачон Муқаддас Китобни кўрмаган экан, шунинг учун ўша эр-хотин ўзларининг битта Муқаддас Китобини унга беришди.

«Ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр турсин». Муҳарририят қўмитаси билан ҳамкорлик қилаётган Жин Смолли, бу синфни битирган иккита жуфтликдан интервью олди. Сьерра-Леонедан бўлган жуфтлик, ҳар куни уйларига сув ташиш кераклиги ҳақида гапириб берди. Лекин бундай қийинчиликларни, улар ўтказган 50 та тадқиқ келтирган қувонч қопларди. Ушбу тўртта битирувчи, олган билимлари уларни бўлажак хизматдаги ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёрлаганидан миннатдор эканлигини айтди (2 Тимўтийга 3:16, 17).

«Ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр турсин». Етакчи кенгаш аъзоси Геррит Лёш дастурнинг асосий нутқини узоқ масофаларга югурувчи спортчилар ҳақидаги мисолдан бошлади. Улар маррага етиб келиш учун ўзларига муайян тезликни белгилашади. Бундай чопишда фақатгина битта ғолиб бўлади, масиҳийлар қатнашаётган югуриш масофада эса охиригача чидаган ғалаба қозонади.

Чидамли бўлиш, қийинчилик, таъқиб, қувғин ёки кўнгил қолишга дуч келганда ҳам, умидни йўқотмай, Аллоҳга доимо хизмат қилишни англатади. Зеро Исо: «Фақат охиригача чидаган қутулади»,— деб айтган (Матто 24:13). Тангри Яҳова ва Исо Масиҳ учун, чидамли эканимиз қадрли эканлиги бизга далда бахш этмоқда! Сўнг, Лёш биродаримиз қийинчиликларга таслим бўлмаслигимизга кўмаклашадиган бир нечта маслаҳат берди. Мана улардан айримлари:

  • Сабр-бардош бахш этадиган ва ҳар кун оғирлигимизни кўтарадиган Аллоҳга ибодат қилинг (Римликларга 15:5; Забур 67:20).

  • Содиқ бўлиб қолишга қарорингиз қатъий бўлсин. Токи, «Худо Ўз сўзига содиқдир ва У дош бера олмайдиган даражада синалишингизга йўл қўймайди. Аксинча, синовлар пайтида чидай олишингиз учун иложини ҳам беради» (1 Коринфликларга 10:13).

  • Худо ваъда қилаётган умидни кўз ўнгингиздан йўқотманг. «У [Исо] олдинда кутаётган шодлик учун, шарманда бўлишига қарамай, азоб устунидаги ўлимга чидади» (Ибронийларга 12:2).

Лёш биродаримиз, бу дунёнинг охири яқин бўлган пайтда яшаймиз экан, таслим бўлишнинг вақти эмаслигини таъкидлади. Келинг, «бизга белгилаган мусобақада чидам билан чопайлик» (Ибронийларга 12:1).

Бу ажойиб дастурнинг якунида битирувчилардан бири бутун синф номидан хат ўқиб, улар олган амалий таълим учун миннатдорчилик билдирди. Хатда, Муқаддас Китобни хронологик ёки юз берган тартибда пухта тадқиқ қилиш, нафақат Худо ниятларининг маъноси янада ойдинлаштирганини, балки уларнинг имонини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мустаҳкам қилганини ҳам таъкидланган. Ўша хатда: «Олган билимларга ҳаётимизда амал қилишга қарор қилдик»,— деб ёзилган.