Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳиди бўлиш учун нима қилишим керак?

Яҳованинг Шоҳиди бўлиш учун нима қилишим керак?

 Матто 28:19, 20 да Исо пайғамбар Яҳованинг Шоҳиди бўлиш учун қандай қадамлар қўйиш кераклигини тушунтирган. Бу оятлардан одам Яҳованинг Шоҳиди бўлиши учун нима қилиши, масалан, Тангри Яҳова ҳақида бошқаларга гапириши ёки ваъз қилиши кераклигини билиб оляпмиз.

 1- қадам. Муқаддас Китоб таълимотларини билиб олинг. Исо издошларига: «Шогирд тайёрланглар. Уларга... ўргатинглар»,— деб амр берган. (Матто 28:19, 20) «Шогирд» деб таржима қилинган сўз том маънода «ўрганувчини» англатади. Муқаддас Китоб, айниқса, Исо Масиҳнинг таълимотлари, бахтли ва мазмунли ҳаётга эришишимиз учун нима қилишимиз кераклиги борасидаги маълумотдан иборат. (2 Тимўтийга 3:16, 17) Муқаддас Китоб таълимотларини билиб олишингиз учун уни сиз билан бепул тадқиқ қилишдан хурсанд бўламиз. (Матто 10:7, 8; 1 Салоникаликларга 2:13)

 2- қадам. Билиб олганларингизни амалда қўлланг. Исо таълим олаётган киши у «амр этган ҳамма нарсага амал қилишни» ўрганиши ҳам лозим деб айтган. (Матто 28:20) Муқаддас Китоб тадқиқи сиз учун шунчаки ақлий машққа айланмаслиги даркор. Аксинча, фикрлаш тарзингизни ва хулқингизни ижобий тарафга ўзгартиришга ундаши даркор. (Ҳаворийлар 10:42; Эфесликларга 4:22–29; Ибронийларга 10:24, 25) Исонинг амрларига амал қиладиганлар унинг издоши бўлиб, ҳаётини Тангри Яҳовага бағишлаш учун шахсий қарор чиқаришади. (Матто 16:24)

 3- қадам. Сувга чўминг. (Матто 28:19) Муқаддас Китобда сувга чўмиш ўлим билан таққосланган. (Римликларга 6:2–4 ни солиштиринг.) Бу, олдинги ҳаёт тарзидан кечиб, уни янгидан бошлашни билдиради. Одам сувга чўмганда, бутун танаси сувга чўмдирилади. Шунда, бунинг шоҳиди бўлган барча, сиз Исо юқорида айтган иккита қадамни қўйганингизни ва Худодан тоза виждонга эга бўлишни сўраганингизни кўради. (Ибронийларга 9:14; 1 Бутрус 3:21)

Сувга чўмишга тайёр эканимни қандай билсам бўлади?

 Жамоат оқсоқоллари билан суҳбатлашинг. Улар сиз билан гаплашиб, олган билимларингизни тўғри тушунаётганингизга, уларга амал қилаётганингизга ва ҳаётингизни ўз хоҳишингиз бўйича Аллоҳга бағишлаганингизга ишонч ҳосил қилишади. (Ҳаворийлар 20:28; 1 Бутрус 5:1–3)

Бу қадамларни Яҳова Шоҳидларининг фарзандлари ҳам қўйиши керакми?

 Ҳа. Фарзандларимизга «Яҳованинг тарбиясини бериб, Унинг панд-насиҳати билан» катта қиламиз. (Эфесликларга 6:4) Бироқ улар улғайгани сайин, сувга чўмишдан олдин шахсий қарор қилиб, Муқаддас Китоб таълимотларини ўрганиши, тан олиши ва амал қилиши муҳим. (Римликларга 12:2) Чунки ҳар бир одам Худога топиниш борасида ўзи қарор чиқариши даркор. (Римликларга 14:12; Галатияликларга 6:5)