Асосий материалларга ўтиш

Нега айнан «Яҳованинг Шоҳидлари» деган ном?

Нега айнан «Яҳованинг Шоҳидлари» деган ном?

 Муқаддас Китобда Худонинг ягона исми Яҳова деб ёзилган. (Чиқиш 6:3; Забур 83:18) Шоҳид эса, ишонч ҳосил қилган нуқтаи назар ёки ҳақиқатларни бошқаларга айтадиган инсон демакдир.

 «Яҳованинг Шоҳидлари» деган ном, бизни барча нарсаларнинг Яратувчиси бўлмиш Яҳова тўғрисидаги ҳақиқатни ваъз этадиган бир гуруҳ художўй кишилардай танитади. (Ваҳий 4:11) Ҳаёт тарзимиз ва Муқаддас Китобдан билиб олаётганларимизни бўлишиш орқали бошқаларга шоҳидлик берамиз. (Ишаё 43:10–12; 1 Бутрус 2:12)