Асосий материалларга ўтиш

Қимор ўйнаш гуноҳми?

Қимор ўйнаш гуноҳми?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Гарчи Муқаддас Китобда қимор ҳақида батафсил маълумот бўлмаса-да, Муқаддас Китоб принциплари асосида қимор ўйнаш Худонинг назарида гуноҳ эканини тушуниб олсак бўлади. (Эфесликларга 5:17) a

  •   Қимор ўйнашга очкўзлик ундайди, Худо эса очкўзликдан нафратланади. (1 Коринфликларга 6:9, 10; Эфесликларга 5:3, 5) Қиморбозлар бошқаларнинг чув тушиши эвазига пул ишлаб олишни кўзлайди. Аммо Муқаддас Китобда ўзгаларнинг мол-мулкига кўз олайтириш қораланади. (Чиқиш 20:17; Римликларга 7:7; 13:9, 10)

  •   Қанча пул тикилганидан қатъи назар, қимор ўйнаш пулга ружу қўйишга олиб келади. (1 Тимўтийга 6:9, 10)

  •   Қиморбозлар кўпинча ирим-сиримларга ва омадга ишонади. Аммо бундай қарашлар Худонинг назарида бутпарастликнинг бир тури ҳисобланади. Бу эса пок топинишга зид нарса. (Ишаё 65:11)

  •   Муқаддас Китобдаги маслаҳатлар бизни «олма пиш, оғзимга туш» деб ўтирмасдан, тер тўкиб меҳнат қилишга ундайди. (Воиз 2:24; Эфесликларга 4:28) Муқаддас Китобдаги ушбу маслаҳатга амал қилганлар ўз «пешона тери билан топган нонни ейди». (2 Салоникаликларга 3:10, 12)

  •   Қимор ўйнаш рақобат руҳини уйғотади, бу эса Муқаддас Китобда қораланади. (Галатияликларга 5:26)

a Муқаддас Китобда қимор билан боғлиқ биргина воқеа тилга олинган. Унга кўра, Рим аскарлари ўз фойдасини кўзлаб, Исонинг кийимларини бўлиб олиш учун “қуръа ташлашган”. (Матто 27:35; Юҳанно 19:23, 24)