Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

John Moore/Getty Images

Соғлик масаласи. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

Соғлик масаласи. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

 «COVID-19 пандемияси тугагани соғликни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда вазият тугаганини англатмайди... Кейинги пандемия эшик қоқиб келганида — ва у келади, шунда тайёр бўлишимиз зарур». («Dr. Tedros Adhanom Ghebreyesus, director-general of the World Health Organization», 2023 йил 22 май)

 COVID-19 пандемияси асоратлари дастидан кўплар жисмоний ва ҳиссий томондан азоб чекишда давом этяпти. Ҳукуматлар ва соғликка ғамхўрлик қилишга мўлжалланган ташкилотлар кейинги пандемия учун тайёрми, соғлик муаммоларимизни бутунлайин ҳал қилишга қодирми?

 Муқаддас Китобдан бир ҳукумат соғлигимизга керакли тарзда ғамхўрлик қилишини билиб оляпмиз. У ерда айтилганидай, «самодаги Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик» ёки ҳукумат ўрнатади. (Дониёр 2:44) Унинг бошқаруви остида «ҳеч ким: “Мен касалман”,— демайди». (Ишаё 33:24) Ҳар бир киши соғлом бўлади ва ёшлик чоғидаги қуввати қайтади. (Аюб 33:25)