Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Сиз чиқаришингиз керак бўлган қарор

Сиз чиқаришингиз керак бўлган қарор

Биз танлаган ахлоқий меъёрлар бахтли бўлиш-бўлмаслигимизга таъсир қилади. Аллоҳ Яҳова буни билади, шунинг учун У Унинг меъёрлари бўйича яшашимизни истайди.

Яҳова тинч ва бахтли ҳаёт кечиришимизни хоҳлайди.

«Мен Яҳова, сенинг Худойингман, Сенинг манфаатингни кўзлаб таълим бераман, юришинг керак бўлган йўлдан етаклайман. Қанийди амрларимга диққатли бўлганингда эди! Хотиржамлигинг гўё дарёдай, одиллигинг денгиз тўлқинларидай бўларди». (Ишаё 48:17, 18)

Худо Яратувчимиз бўлгани учун юришимиз керак бўлган энг яхши йўлни билади. У бизга Унинг меъёрлари бўйича яшашни таклиф қиляпти, чунки бу фойдамизга хизмат қилади. Худонинг амрларига риоя қилсак, чиқарган қароримиз яхшилик билан тугашидан шубҳаланмаймиз. Биз доим тўғри қарор чиқарамиз ва бу қарор бизга тинчлик ва бахт келтиради.

Яҳова биздан имконсиз нарсани талаб қилмайди.

«Мен... сизларга буюраётган амр ўта оғир ҳамда эришиб бўлмайдиган эмас». (Қонунлар 30:11)

Худонинг ахлоқий меъёрлари бўйича яшаш учун фикрлаш тарзимиз ва хатти-ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритиш керак бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, Яҳова биздан кўп нарсани талаб қилмайди. Парвардигоримиз сифатида У нималарга қодир эканимизни билади. Яҳовани таниб-билганимиз сайин, «Унинг амрлари оғир эмас»лигини тушунамиз. (1 Юҳанно 5:3)

Яҳова Унинг меъёрлари бўйича яшашни танлаганларга ёрдам беришни ваъда қиляпти.

«Мен, Тангринг Яҳова, ўнг қўлингдан ушлаб: “Қўрқма! Сенга ёрдам бераман”,— деяпман». (Ишаё 41:13)

Худонинг ахлоқий меъёрлари бўйича яшай оламиз, чунки Худо бизга ёрдам беришга тайёр. У буни бизга далда ва умид бахш этувчи Каломи, яъни Муқаддас Китоб орқали қилиши мумкин.

Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар Муқаддас Китоб меъёрлари бўйича яшаш уларнинг ҳаётини яхшилаганига амин бўлишди. Муқаддас Китобдаги амалий маслаҳатлар ҳақида кўпроқ билишни истайсизми? Агар истасангиз, Муқаддас Китобга асосланган ва jw.org сайтида бепул тақдим этилган «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» рисоласини кўриб чиқишингиз мумкин. Бу рисола қуйидаги дарслардан иборат:

  • Муқаддас Китоб сизга қандай ёрдам бериши мумкин?

  • Муқаддас Китоб умид бахш этмоқда

  • Муқаддас Китобга ишонсангиз бўладими?

Аллоҳнинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобни ўрганганингиз сайин, у эскирмаганини, унда ёзилган Худонинг буйруқлари ишончли эканини ҳамда «улар ҳозир ва тоабад — ҳамиша мустаҳкам тур[ишини]» билиб оласиз. (Забур 111:7, 8) Муқаддас Китобдаги ахлоқий меъёрларга амал қилиш — юришимиз керак бўлган энг яхши йўлдир. Аммо Худо бизни бундай қилишга мажбурламайди. (Қонунлар 30:19, 20; Ёшуа 24:15) Бу — ҳар биримиз чиқаришимиз керак бўлган қарордир.