Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Барчамизда туғиладиган савол

Барчамизда туғиладиган савол

Агар сиз нотаниш жойга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, нима қиласиз?

  1. 1. Ўзингиз тўғри деб билган йўлдан юрасиз.

  2. 2. Бошқалар йўлни билади деб, уларга эргашасиз.

  3. 3. Сиз ишончли деб билган одамлар ё воситаларга, масалан, йўлни биладиган дўстингиз, GPS-навигатор ёки харитага мурожаат қиласиз.

Биринчи ё иккинчи вариантни танласак, қаергадир етиб олишимиз мумкин, лекин биз кўзлаган манзилга эмас. Агар учинчи вариантни танласак, керакли манзилга етиб олишимизга амин бўлишимиз мумкин.

Ҳаётимиз саёҳатга ўхшайди. Бу саёҳат бизни бахтли келажакка етаклашига умид қиламиз. Аммо ушбу манзилга етиб олиш-олмаслигимиз қарорлар чиқараётганда қаердан маслаҳат излашимизга боғлиқ.

Чиқарган қарорларимизнинг кўпи унча муҳим эмас, баъзилари эса жуда муҳим. Бундай муҳим қарорларимиз нимани тўғри ва нимани нотўғри деб ҳисоблашимизни кўрсатади. Улар узоқ вақт давомида ўзимизга ва яқинларимизга яхши ёки ёмон таъсир қилиши ҳеч гап эмас. Бу қарорлар қуйидаги масалалар билан боғлиқ бўлиши мумкин:

  • Жинсий муносабатлар ва никоҳ

  • Ҳалоллик, иш ва пул

  • Фарзанд тарбияси

  • Бошқаларга бўлган муносабат

Бу масалаларда чиқарган қарорларингиз сизни ва оилангизни бахтли келажакка етаклашига қандай амин бўла оласиз?

Ҳар биримизда шундай савол туғилиши мумкин: «Нима тўғри ва нима нотўғри экани масаласида оқилона қарорлар чиқаришимга нима ёрдам беради?»

Ушбу журналда нега Муқаддас Китобда нима тўғри ва нима нотўғри экани борасида айтилганларга ишонишимиз мумкинлиги ҳамда бу бизга қандай ёрдам бериши тушунтирилади.