Асосий материалларга ўтиш

Муқаддас Китобда динозаврлар ҳақида нима дейилган?

Муқаддас Китобда динозаврлар ҳақида нима дейилган?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Худонинг Каломида динозаврлар ҳақида аниқ айтилмаган. Аммо Муқаддас Китобга кўра, Худо «бутун борлиқни яратган» ва шу боис, ижодлари орасида динозаврлар ҳам бўлган деган хулосага келишимиз мумкин a. (Ваҳий 4:11) Гарчи Муқаддас Китобда динозаврлар алоҳида тилга олинмаган бўлса-да, улар мансуб бўлиши мумкин бўлган ҳайвонлар синфи ҳақида айтилган.

Динозаврлар бошқа ҳайвонлардан пайдо бўлганми?

 Агар шундай бўлганида, палеонтология ёзувида динозаврлар аста-секин пайдо бўларди, лекин унда динозаврлар тўсатдан тилга олина бошлаган. Бу Муқаддас Китобда айтилганидай, Худо барча нарсани яратгани билан мос келяпти. Масалан, Забур 146:6 да Худо «еру осмоннинг, денгиз ва ундаги бор нарсанинг Яратувчиси» экани айтилган.

Динозаврлар қачон яшаган?

 Муқаддас Китобга биноан, денгиз ва ердаги ҳайвонлар яратилишнинг бешинчи ва олтинчи кунида ёки даврида яратилган b. (Ибтидо 1:20–25, 31) Демак, Муқаддас Китобда ёзилганлар динозаврлар узоқ вақт давомида яшагани борасидаги фикрга зид эмас.

Бегемот ва левиатан динозавр бўлганми?

 Йўқ. Гарчи Аюб китобида бу ҳайвонлар тилга олинган бўлса-да, улар қандай ҳайвон бўлгани ҳақида аниқ айта олмаймиз. Одатда, бегемот гиппопотам ва левиатан тимсоҳ деб келтирилган. Боиси, улар Муқаддас Ёзувлардаги таърифга мос келади. (Аюб 40:15–23; 41:1, изоҳ, 14–17, 31) Нима бўлганда ҳам, «бегемот» ва «левиатан» динозавр эмас. Худо Аюбга бу ҳайвонларга диққат қаратишни айтган. Аюб эса, динозаврлар йўқ бўлиб кетганидан анча йиллар ўтиб яшаган. (Аюб 40:16; 41:8)

Динозаврлар билан нима бўлган?

 Муқаддас Китобда динозаврлар йўқ бўлиб кетгани ҳақида маълумот йўқ. Лекин унда бутун борлиқ Худонинг иродаси ила яратилгани таъкидланган. Демак, Худо динозаврларни яратганда қандайдир мақсадни кўзлаган. (Ваҳий 4:11) Мақсадига эришганида эса, Худо динозаврлар қирилиб кетишига йўл қўйган.

a Қазилмалар шуни тасдиқлаяптики, динозаврлар яшаган. Қолаверса, қазилмаларга кўра, муайян вақт давомида динозаврлар жуда кўп тарқалган бўлиб, турли ҳажмда ва хилма-хил бўлган.

b Муқаддас Китобда «кун» сўзи минг йил давом этадиган вақтга ишора қилиши мумкин. (Ибтидо 1:31; 2:1–4; Ибронийларга 4:4, 11)