Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Археологик топилма шоҳ Довуд тарихий шахс эканига ишора қилмоқда

Археологик топилма шоҳ Довуд тарихий шахс эканига ишора қилмоқда

 Муқаддас Китобга кўра, шоҳ Довуд милоддан аввалги XI асрда Исроилда яшаган; унинг авлодлари юзлаб йиллар давомида ҳукмронлик қилган. Аммо баъзи танқидчилар Довуд ўйлаб топилган ва кейинчалик оғизма-оғиз айтиладиган афсонавий шахс деб баҳслашишади. Қизиқ, шоҳ Довуд чиндан ҳам яшаганми?

 1993 йили археолог Авраам Биран ва унинг ҳамкорлари Исроилнинг шимолида, Тель-Данда «Довуд хонадони» деб ёзилган тош бўлагини топишди. Ёзув қадимги сомий тилида бўлиб, милоддан аввалги тўққизинчи асрга тегишли. Эҳтимол, бу Исроил халқи устидан ғалаба қозонгани билан мақтанган оромийлар ўрнатган ҳайкалнинг бир қисми бўлган.

 Бир журналдаги («Bible History Daily») мақолада қуйидагича ёзилган: «“Довуд хонадони” ёзуви борасида шубҳалар бор. [...] Бироқ аксарият илоҳиётшунослар ва археологлар Тель-Данда топилган тош ёдгорлик Муқаддас Китобда келтирилган шоҳ Довуд тарихий шахс эканини тасдиқловчи илк аниқ далил эканини тайёрлик ила тан олди ва бу бир манбанинг муҳим топилмалари сирасига киритилди. (“Biblical Archaeology Review”)».