Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Исо жонини қурбон қилганининг фойдаси

Исо жонини қурбон қилганининг фойдаси

 Ҳар йили Яҳованинг Шоҳидлари ва уларнинг миллионлаб меҳмонлари Исо пайғамбарнинг амрига бўйсуниб унинг ўлимини хотирлашади. (Луқо 22:19) Мазкур маросим бизга Исо ҳаётини инсоният учун фидо қилганининг аҳамиятини тушунишга ҳамда ҳозир ва келажакда бизнинг турмушимизга қандай таъсири борлигини англашга ёрдам беради. (Луқо 22:19)

 Бу маросимда иштирок этасизми ёки йўқми, Исо жонини фидо қилганининг сизга қандай фойдаси бор? Исо пайғамбар қуйидаги иккита муҳим нарсани қилишимиз кераклигини ўргатган:

  1.  1. Худо ва Исо ҳақида билим олиш. Худога ибодат қилганида Исо пайғамбар шундай деган: «Абадий ҳаётга эга бўлиш учун, Сени — танҳо ҳақ Худони ва Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билиш керак». (Юҳанно 17:3)

  2.  2. Олган билимингизга амал қилинг. Исо пайғамбар унинг таълимотларига риоя қилиб яшашимиз кераклигини таъкидлаган. Мисол учун, ўзининг таниқли Тоғдаги ваъзига якун ясаётиб Исо унинг сўзларини тинглаган ва «уларга риоя этган киши»ларни мақтаган. (Луқо 6:46–48) Бошқа сафар у қуйидагиларни айтган: «Булардан хабардор экансиз, уларга риоя қилсангиз, бахтиёр бўласиз». (Юҳанно 13:17)

 Худо ва Исо ҳақида кўпроқ билишни истайсизми? Билиб олганларингизга қандай амал қилиш ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни хоҳлайсизми? Бундай маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин.

Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури

 Жонли суҳбат кўринишида ўтадиган Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури кўпларга Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга ва билиб олганларини ҳаётига татбиқ этишга кўмаклашди.

  •   Таълим берувчи ёрдамида ўтказиладиган Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури жойлашган саҳифага кириб дастур тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлинг.

  •   «Тадқиқ бошлаганингиздан хурсандмиз» номли видеони томоша қилиб Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш қандай ўтишини кўриб олинг.

Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари

 Яҳованинг Шоҳидлари ўзларининг Йиғилиш зали деб аталган топиниш жойларида ҳафтасига икки марта учрашишади. Бу йиғилишларда биз Муқаддас Китобда ёзилганларни ва уларга ҳаётда қандай амал қилишни муҳокама қиламиз.

 Бу йиғилишлар ҳамма учун очиқ. Йиғилишда қатнашиш учун Яҳованинг Шоҳиди бўлишингиз керак эмас. Маҳаллий шароитларга қараб шахсан ёки видеоконференция орқали қатнашсангиз бўлади.

  •   Ушбу йиғилишларда сизни нима кутаётганини олдиндан билиш учун «Йиғилиш залида нималар бўлади?» номли видеони томоша қилинг.

Онлайн мақолалар ва видеолар

 Мазкур веб-сайтдаги мақолалар ва видеолар Исонинг таълимотлари ва у ўз жонини қурбон қилганининг аҳамияти тўғрисида кўпроқ билиб олишингизга кўмаклашади.

 Мисол учун, қандай қилиб бир кишининг ўлими миллионлаб одамларга фойда келтириши ҳақида билмоқчи бўлсангиз «Исо Масиҳ қандай қилиб қутқаради?» ва «Нега Исо азоб чекиб ўлган?» номли мақолаларни ўқинг ёки «Исо нима учун ўлган?» номли видеони томоша қилинг.