Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Maremagnum/Corbis Documentary via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Армагеддон Исроилда бошланадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Армагеддон Исроилда бошланадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Муқаддас Китобга биноан, Армагеддон ердаги муайян ҳудудга таъсир қиладиган жанг эмас. Бу ҳамма инсоний ҳукуматлар ва Аллоҳ ўртасидаги умумжаҳон жанг.

  •   «Бу ваҳийлар аслида жинлардан бўлиб,... Қодир Аллоҳнинг улуғ кунида юз берадиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплаш учун чиқишяпти. [...] Улар шоҳларни ибронийча Армагеддон деб аталмиш жойга тўпладилар». (Ваҳий 16:14, 16)

 «Армагеддон» ибронийча Ҳор-Магиддон сўзидан бўлиб, «Махидў тоғи» деган маънони билдиради. Махидў қадимги Исроилдаги шаҳар бўлган. Шу боис баъзилар Армагеддон Исроилда бўлишига ишонади. Бироқ на Махидў, на Яқин Шарқдаги бошқа ҳудуд «барча жаҳон шоҳларини» ва уларнинг қўшинларини тўплаш учун етарлича катта эмас.

 Ваҳий китоби «рамзлар орқали», яъни мажозий тилда ёзилган. (Ваҳий 1:1) Армагеддон бу том маънодаги жой эмас, балки келажакда бутун дунёда бўладиган вазиятни билдиради. Ўшанда халқлар Худонинг бошқарувига сўнгги бор қарши чиқиш учун йиғилади. (Ваҳий 19:11–16, 19–21)