Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Севгини намоён этинг

Севгини намоён этинг

Муаммо

Юзхотирчилик ҳисси ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди. Вирус билан бўлганидек, юзхотирчилик ҳиссидан халос бўлиш учун вақт ҳамда ҳаракат талаб этилади. Ичингиздаги юзхотирчиликдан озод бўлиш учун нима қила оласиз?

Муқаддас Китобдаги принцип

«Инсонларни етук даражада бирлаштирадиган севги фазилатига бурканинглар». (КОЛОСАЛИКЛАРГА 3:14)

Бу оятдан нимани ўргансак бўлади? Бошқаларга яхшилик қилиш одамларни бирлаштиради. Ўзгаларга қанча кўп севгини намоён этсангиз, уларга шунча камроқ юз-хотир қиласиз. Одамларга кўпроқ меҳр кўрсатсангиз, бу уларга бўлган салбий туйғуларингизни енгишга кўмаклашади.

Нима қилишингиз мумкин?

Эҳтимол, сиз муайян гуруҳ вакилларига нисбатан салбий фикрдасиз. Уларга қай йўсин севгини намоён этишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Бу учун қандайдир мураккаб хатти-ҳаракатлар қилиш шарт эмас. Масалан, қуйидагилардан бир-иккитасини қилиб кўришингиз мумкин:

Ҳар сафар кичик ишда севгини кўрсатганингизда, юзхотирчиликдан узоқлашаётган бўласиз

  • Ўша гуруҳ аъзоларига нисбатан хушфеъл бўлинг. Мисол учун, улардан бирига эшикни очиб беринг ёки жамоат транспортида юрганингизда жойингизни таклиф қилинг.

  • Гарчи улар тилингизда равон гапира олмаса-да, улар билан бироз суҳбат қуришга ҳаракат қилинг.

  • Ҳатто уларнинг баъзи хатти-ҳаракатларини тушунмасангиз ҳам, уларга сабрли бўлинг.

  • Улар ўз муаммолари ҳақида айтиб беришганида, уларга ҳамдардлик кўрсатинг.