Асосий материалларга ўтиш

Хушхабар тарқалишига сабаб бўлган сув тошқини

Хушхабар тарқалишига сабаб бўлган сув тошқини

 2017 йили Яҳованинг 12 та Шоҳиди Никарагуанинг Москито соҳилидан қайиқда йўлга чиқди. Қайиқнинг номи «Стури Ямни» эди. Қайиқда бўлганлардан бири Стефан қуйидагича эслайди: «Мақсадимиз олис ҳудуддаги Шоҳидлардан иборат кичик гуруҳга далда бериш ва ўша кенг ҳудудда хушхабарни эълон қилишга ёрдамлашиш эди».

 Бу 12 та имондошимиз саёҳатни Лагуна-де-Перласдан бошлади. Улар Рио-Гранде-де-Матагальпа дарёси бўйлаб қайиқда 200 километр йўлни сузиб ўтди. Қайиқнинг номи москито тилида «Хушхабар» деган маънога эга. Аммо улар ўша дарё бўйида яшайдиган одамлар учун у ўзгача маънога эга бўлишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Тунаш вақтини ҳисобга олмаганда, улар тахминан 12 соатдан кейин Ла-Крус-де-Рио-Гранде қишлоғига етиб борди. У ерда 6 та имондошимиз ушбу биродару опа-сингилларимизни илиқ қарши олди.

 Ўша кеча табиий офат юз берди. Кучли бўрон дастидан бир неча соат ичида Рио-Гранде-де-Матагальпа дарёсининг сув сатҳи кўтарилди. Бу икки кун давом этди. Натижада сув қирғоқлардан тошиб ўтди. Бу туфайли Ла-Крусдаги Йиғилиш зали ҳамда кўпгина уйлар сув остида қолди. Қайиқда келган биродарлар маҳаллий аҳолига эвакуация қилишга ёрдам берди. Кўплар икки кечани Яҳова Шоҳидининг икки қаватли уйида ўтказди.

Ла-Крусда сув босган Йиғилиш зали

 Учинчи кеча Ла-Круснинг ҳокими Яҳованинг Шоҳидларидан ёрдам сўради. «Стури Ямни» тошқин бўлган дарёда ҳаракатланиш учун етарлича мустаҳкам бўлган ягона қайиқ эди. Шу боис, қутқарувчилардан иборат гуруҳ талафот кўрган бошқа ҳудудларда ёрдам бериши учун ҳоким Шоҳидлардан уларни олиб боришини сўради. Шоҳидлар улар билан ҳамкорлик қилишдан хурсанд бўлди.

 Эрталаб эса учта биродаримиз қутқарувчилар билан бирга йўлга чиқди. Стивен шундай деб бўлишди: «Дарё сувлари қаттиқ тўлқинланарди. Ёнимиздан таг-томири билан чиқиб кетган дарахтлар оқиб ўтарди. Дарёда улкан сув гирдоблари пайдо бўлганди. Сув оқимининг тезлиги соатига 18 километрдан ошиб кетганди». Шундай қийин аҳволга қарамай, улар учта қишлоққача етиб борди.

 Учта Шоҳид тушкунликда бўлган одамларга тасалли бериш имкониятини қўлдан бой бермади. Шунингдек, улар кўп тилларда чиққан «Уйғонинг!» журналининг 2017 йилги «Табиий офат юз берганида, омон қолиш учун қўйиладиган қадамлар» номли сонини тарқатди. Бу вазиятга мос келадиган мавзу эди.

 Дарё бўйидаги ҳудудларда яшовчилар Шоҳидларнинг амалий ва маънавий ёрдами учун чуқур миннатдорчилик билдирди. Масалан, баъзилар: «Улар оғир пайтда ёрдам беришга тайёр»,— деб айтди. Бошқалар эса: «Улар яқинини чинакамига севади»,— деб бўлишди. Шоҳидлар имондошларига ва бошқаларга ёрдам бериш учун жон куйдирганини кўриб, кўплар Муқаддас Китобдаги тасалли бахш этувчи хабарни эшитишга қизиқиш билдирди.

«Стури Ямни» қайиғидаги гуруҳ аъзоси Марко қишлоқдагиларга хушхабарни айтиш учун кетяпти

«Стури Ямни» тошқин бўлган қишлоқ ёнида