Асосий материалларга ўтиш

У маҳбуслардан билиб олди

У маҳбуслардан билиб олди

 Бир киши 2011 йили Эритреядан Норвегияга қочоқ сифатида келди. Яҳованинг Шоҳидлари уни учратиб суҳбатлашишганида, у она юртида ҳам Шоҳидларни учратганини айтди. Бу киши ҳарбий хизматчи бўлганида имони учун қамоқда ўтирган Яҳованинг Шоҳидларини кўрган экан. Ҳарбий хизматни ўташга мажбурлаш учун уларга жуда ёмон муносабатда бўлишганига қарамай, улар бош тортишган.

 Кутилмаганда вазият ўзгариб ўша одамнинг ўзи ҳам қамоққа тушган. Бу киши 1994 йилдан бери имони учун озодликдан маҳрум этилган учта Яҳованинг Шоҳиди, яъни Паулос Иясу, Негеде Теклемариам ва Исаак Могос билан битта қамоқхонада ўтирган.

 Ўша ерда у Яҳова Шоҳидларининг ўзлари ҳам бошқаларга ўргатганлари бўйича ҳаёт кечиришини ўз кўзлари билан кўрган. У шоҳидлар ҳалол эканига ва бошқа маҳбуслар билан озиқ-овқатларини бўлишаётганига эътибор берган. Қолаверса, у қамоқдаги Яҳованинг Шоҳидлари ҳар куни биргаликда Муқаддас Китобни тадқиқ қилишгани ҳамда бошқа одамларни ҳам уларга қўшилишга таклиф этишганининг гувоҳи бўлган. Агар эътиқодидан воз кечиш ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйишса, уларга озодликни ваъда қилишган, бироқ Шоҳидлар буни рад этишган.

 Кўрганлари бу самимий кишига жуда қаттиқ таъсир қилганди. Шунинг учун у Норвегияга келгач, нега Яҳованинг Шоҳидлари бундай кучли имонни намоён этишини билмоқчи бўлди. Яҳованинг Шоҳидларини учратганида у ўша заҳоти Муқаддас Китоб тадқиқини бошлади ва йиғилишларга қатнайдиган бўлди.

 2018 йили, сентябрда у Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмди. Ҳозир у Судан ҳамда Эритреядан бўлган кишилар билан суҳбатлашиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб, уларни Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга ва кучли имонни ривожлантиришга ундайди.